Қайднома

Қидирув

Саудия шаҳзодаси «МЮ» учун 4 миллиард фунт таклиф қилишга тайёр

Саудия шаҳзодаси «МЮ» учун 4 миллиард фунт таклиф қилишга тайёр

  22.10.2018 12:21
  0
  451
Саудия шаҳзодаси «МЮ» учун 4 миллиард фунт таклиф қилишга тайёр

Саудия Арабистонининг мерос шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон бундан олдин эълон қилинган рад жавобига қарамай, ҳали ҳам «Манчестер Юнайтед» клубини сотиб олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин бин Салмон Абу-Дабидаги («Манчестер Сити») ва Қатардаги («ПСЖ») ўз қўшнилари каби ўзига Европадаги клублардан бирини сотиб олишни режа қилгани ҳақида ОАВларда эълон тарқалди.

Ушбу хабардан бир неча соат ўтиб Англиянинг нуфузли нашри «Олд Траффод»даги манбасига таяниб Глейзерлар оиласи клубни сотиш ҳақида ўйламаётганини хабар қилди.

Бироқ Daily Mail нашрининг фикрига кўра, ушбу келишув амалга ошиши мумкин. Бин Салмон дунёнинг энг бой ва нуфузли одамларидан бири ҳисобланади ва у «Юнайтед» учун 4 миллиард фунт таклиф қилмоқчи. Глейзерлар эса бундай катта миқдордаги пулдан воз кечмаслиги ҳам мумкин.

Бин Салмон дунёнинг энг қиммат ва энг яхши нарсаларини сотиб олиш одати бор ва у «Юнайтед»ни дунёнинг энг нуфузли клуби деб қарамоқда. Бундан ташқари Саудия Арабистонининг бўлажак эгаси «қизил иблислар»да келажак учун инвестиция деб қарамоқда. У шу йўл билан давлатнинг иқтисодини нефтга боғлиқлигини камайтиришни ҳам кўзлаган.

Эслатиб ўтамиз, Глейзерлар «Манчестер Юнайтед»ни 2005 йили 790 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Улар ушбу маблағнинг бир қисмини кредитлар эвазига тўлаган ва барча қарзлар клуб зиммасига тушган. Forbes журнали «Юнайтед»ни 3,2 млдр фунтга бахолаган, бин Салмон эса 800 миллион кўпроқ тўлашга ҳам тайёр бўлиб турибди.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz