Қайднома

Қидирув

Андрей Канчельскис: "Яқин келажакда Хитойга кетмоқчиман..."

Андрей Канчельскис: "Яқин келажакда Хитойга кетмоқчиман..."

  22.10.2018 17:10
  0
  650
 Андрей Канчельскис:

"Навбаҳор"нинг россиялик янги бош мураббийи Андрей Канчельскис рус матбуотига берган интервьюсида Ўзбекистон чемпионати даражаси, Хитойга кетмоқчилиги ва қанча муддатга шартнома имзолагани ҳақида гапириб ўтди.

Қуйида "Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскиснинг рус матбуотига берган интервьюсини тақдим этамиз.

 - Янги клубда сизни қандай кутиб олишди?

- Ҳаммаси яхши ўтди. Мен ҳозир ишга шўнғиганман.

- Умуман "Навбаҳор" варианти қандай пайдо бўлди?
- Агентларим бир қатор таклифлар бўйича иш олиб боришаётганди. Шунингдек, Хитой вариантлари борасида ҳам ишланаётганди. Майли, бу вариант яқин келажакда амалга ошиши мумкин. Ҳозир биз Наманганда иш бошладик. Мени олдимда "Навбаҳор"нинг қолган ўйинларини муносиб тарзда ўтказиш вазифаси қўйилган. Ҳеч бўлмаганда ҳозирги ўрнимиз, яъни учинчи ўриндан пастга тушиб кетмаслигимиз лозим. Имкон бўлса тепароққа кўтарилишга уриниб кўрамиз. Биз ОЧЛга йўлланмаси учун курашяпмиз. ОЧЛга эса дастлабки икки ўринни ва кубокни қўлга киритган жамоалар йўл олишади. Агарда "Пахтакор" кубокни оладиган бўлса, унда бизга яхши. Чунки ўшанда 3-ўрин ҳам ОЧЛ йўлланмасига эга чиқади. Олдимда турган вазифа анча қийин. Камига кўплаб ўйинларни сафарда ўтказишимизга тўғри келади. Рақиблар ичида эса "Локомотив" ва "Пахтакор" сингари жамоалар бор.

- Ўзбекистон чемпионати савиясини қандай баҳолайсиз?
- Очиғи, ҳозир буни баҳолай олмайман. Таркибдаги футболчиларга назар солдим, умуман олганда ёмон эмас. Яхши даражадаги футболчилар бисёр. Якуний баҳони эса ўйинларни ўтказиб бўлгач бераман.

- Шартнома қанча муддатга тузилган?
- Бу мавсум якуни ва кейинги йил сўнггига қадар.

- Россия талабалар терма жамоаси билан "Навбаҳор"даги фаолиятингизни бир вақтда давом эттираверасизми?
- Ҳа, буни инкор этмайман. Талабалар терма жамоаси ҳар доим ҳам йиғилавермайди. Бўш вақтим бўлганда уларни йиғиб йиғин ўтказаверамиз. Талабалар лигаси раҳбариятига менга билдираётган ишончи учун миннатдорчилик изҳор этаман. У ерда ажойиб инсонлар ишлашади. Иккала ишимни давом эттиришга қаршилигим йўқ. Айни пайтда эса асосий иш жойим Ўзбекистонда. Ҳозирча режалар шундай.

- Россия чемпионатини кузатиб борасизми?
- Албатта. Ўзбекистонда Россиянинг барча каналлари кўрсатади. Россия чемпионатини кузатаман.


Манба: Championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz