Қайднома

Қидирув

Роналдо: «Эктор Купер фаолиятимдаги энг ёмон мураббий»

Роналдо: «Эктор Купер фаолиятимдаги энг ёмон мураббий»

  23.10.2018 08:15
  0
  782
Роналдо: «Эктор Купер фаолиятимдаги энг ёмон мураббий»

Яқин ўтмишнинг энг таниқли футболчиларидан бири, икки карра «Олтин тўп» соҳиби Роналдо ҳозирда Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаётган Эктор Купер билан ўрталарида келиб чиққан зиддият ҳақида гапириб берган. Унинг Spor TV`га берган интервьюсини шу йилнинг июнида, аргентиналик мутахассис ҳозирги лавозимига келиш арафасида Football Italia чоп этган.

«Менинг «Интер»даги фаолиятим у туфайли ёмон тугаган эди», - деб айтган Роналдо.

Маълумки, бразилиялик ҳужумчи 1997-2002 йиллар мобайнида «россонери» шарафини ҳимоя қилиб, клубга келган ва ундан кетган йилларда «Олтин тўп» совринини қўлга киритган. Унинг клубдаги сўнгги мавсуми Эктор Купер қўл остида ўтади. 2001 йил ёзида, бундан аввалги кетма-кет икки мавсумда «Валенсия»ни ЕЧЛ финалига қадар бошлаб борган ва дастлаб Испанияда, сўнг Европада йилнинг энг яхши мураббийи деб эътироф этилган Эктор Купер «Интер» бош мураббийи этиб тайинланади.

Купер Миландаги ишини муваффақиятли бошлаб, А Серияда етакчиликни қўлига олган, аммо мавсумнинг иккинчи ярмида жамоада чарчоқ аломатлари кўзга ташланиб, салбий натижалар кўпая боради. Сўнгги тур олдидан «Интер» жадвалда биринчи ўринни эгаллаб турган бўлса-да, ҳал қилувчи сўнгги учрашувда «Лацио» майдонидан 2:4 ҳисобидаги мағлубият билан қайтади ва «Ювентус» ҳамда «Рома»дан ортда қолиб, якуний жадвалнинг учинчи поғонасидан жой олади.

Римдаги ўша баҳсни Роналдо захирида ўриндиғида ўтказган эди. У бундан аввалроқ деярли уч йилдан буён безовта қилиб юрган жароҳати сабабли икки марта жарроҳлик столига ётган ва ЖЧ-2002га қадар тикланиб майдонга қайтишга зўр бериб уринаётган эди. Купер унга майдонга тушишга рухсат бермайди. «Лацио»га қарши тарихий мағлубият бу ўйинни захирада ўтириб кузатган Роналдонинг кўз ёшлари билан «Интер» мухлислари ёдида қолган. Шундан сўнг у «Реал»га кўчиб ўтиб, «Галактикос»нинг муҳим бўлагига айланган эди.

«[Мен «Интер»дан кетганимдан сўнг ҳам] Купер жамоага устозлик қилишда давом этди. Эҳтимол, унинг агенти жаҳондаги энг яхшиси бўлгандир. Ўша вақтда жароҳатимдан тикланаётган эдим. Майдонга тушишни истаганман, аммо бизнинг муносабатларимиз яхши эмасди.

Мен клуб президенти [Массимо Моратти]дан ё мени, ёки уни танлашини сўраганман. Якунда эса «Реал»дек сеҳрли клубга йўл олгандим. Шундай бўлса-да, Куперни мен ўз фаолиятимда дуч келган энг ёмон мураббий, деб айта оламан», - дея таъкидлаб ўтган Роналдо.

Маълумот учун, бразилиялик ҳужумчи Жанубий Корея ва Япония мезбонлигида ўтган ЖЧ-2002да иштирок этиб, Бразилия термасининг бешинчи маротаба мундиал ғолиби бўлишига ҳисса қўшган эди. У ўша йили иккинчи марта «Олтин тўп»ни қўлга киритиш билан бирга ФИФА талқинига кўра учинчи марта жаҳоннинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилган.

Эктор Купер эса «Интер» билан келгуси мавсумда А Сериянинг иккинчи ўрнини эгаллаган, учинчи мавсумидаги муваффақиятсиз старти сабаб ишдан бўшатилган.


Манба: www.tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz