Қайднома

Қидирув

Суперлига формати ўзгарадими ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 84-сонида

Суперлига формати ўзгарадими ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 84-сонида

  23.10.2018 15:41
  0
  441
Суперлига формати ўзгарадими ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 84-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг cешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 84-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Муҳокамалар мавзуси мавсумийми?

Мадридда «Реал», Тошкентда «Пахтакор» мезбон бўла туриб, рақибга ютқазди. Гарчи мазкур икки мағлубият асосий мавзу саналсада, мулоҳазаларимизни Эктор Купер қайта-қайта такрорлаган бир фикрга муносабат билдириш асносида бошламоқчимиз...

- ОЧЛ-2019: РАҚИБЛАР МАСАЛАСИ

Pepsi Суперлига 26-тури якунланган бир паллада ОЧЛ-2019га бирров назар ташлаш вақти келди.

- Санжар Шоаҳмедов: «Реванш ҳақида гапириш ортиқча»

Ўзбекистон Суперлигаси 26-турида мавсумнинг ҳал қилувчи ўйинларидан бирига гувоҳ бўлдик. «Пойтахт дербиси» - таъқибчи «Пахтакор» ва пешқадам «Локомотив» ўртасидаги қарама-қаршиликка бежиз «чемпионлик ўйини» сифатида қаралмади.

- КУПЕР ФАЛСАФАСИНИ АНГЛАШ

Эктор Купернинг Ўзбекистон термаси бош мураббийи сифатидаги фаолиятига ҳам аста-секин кўникиб боряпмиз. Миллий жамоамиз аргентиналик мутахассис қўл остида тўртта ўйин ўтказишга улгурди. Мазкур учрашувларда қайд этилган натижа, танланган таркиб, футболчилар томонидан кўрсатилган ўйин барчада турлича фикр уйғотди...

- Марат Бикмаев: «Красницкий клуби аъзоси бўлганимдан хурсандман»

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Марат Бикмаев КХДР ҳамда Қатар термаларига қарши кечган ўртоқлик учрашувларида жами 3та гол уришга муваффақ бўлганди...

-ЯПОНИЯЛИК «НИЦШЕ»

Осиё кубоги-2019 мусобақаси тобора яқинлашаётган пайтда Ўзбекистон термасининг турнирдаги гуруҳдошлари фаолиятига назар ташлаш хоҳиши пайдо бўлади...

- ҲОЗИРЧА 8:7 ХЎШ, КИМ ОЛДИНДА - МЕССИМИ ЁКИ РОНАЛДУ?

ЕВРОПА ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ: «ХЕТ-ТРИК», «ПОКЕР» ВА «ПЕНТА-ТРИК» ҲИСОБИ

- «БУЗУҚ» БУНДЕСМАШИНА

Германия миллий жамоаси ўйини ва натижасига дахлдор инқирозга наҳотки, фақат бош мураббий Йоахим Лёв айбдор бўлса?

- КЕЧА СЕВИМЛИ ФУТБОЛЧИ, БУГУН...

МУРАББИЙ СИФАТИДА ИШЛАЁТГАН ЁКИ ИШЛАГАН ЯҚИН ЎТМИШ ЮЛДУЗЛАРИДАН ТУЗИЛГАН РАМЗИЙ ТЕРМА ЖАМОА

- ТАРИХИЙ ҒАЛАБАЛАР МУБОРАК!

Арманистон футболининг бугунги бош юлдузи Генрих Мхитарян бутун фаолияти давомида ҳеч қачон бу қадар кучсиз рақибга қарши ўйнамаган бўлса керак. Бироқ натижа...

- КЛОПП УЧУН ҲАР БИР ХОДИМ МУҲИМ

Юрген Клопп дарҳақиқат, «Ливерпуль» тизимида ишлаётган барча-барчани ниҳоятда қадрлайди...

- ҚАРАНГ, БИТТА ЎЙИНДА 8ТА ГОЛ

БУНДЕСЛИГА ИШТИРОКЧИСИНИНГ ШАХСИЙ «ФОЖИА»СИ

- Пол Скоулз: «МЮ»га бир жуфт юлдуз керак»

«МЮ» клуби ва Англия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз матбуотда унча кўп чиқиш қилмайди. Лекин устамон журналистлар вақти-вақти билан табиатан камсуқум афсонавий футболчидан ҳам фикр олишни эплашади.

- Видаль жаримага маҳкум

«Барселона» ярим ҳимоячиси Артуро Видаль тунги клубда муштлашгани учун 800 минг евро миқдорида жарима тўлайди. «Бавария»нинг собиқ футболчиси Мюнхен шаҳридаги Crown Club муассасасида юз берган можаро юзасидан суд маҳкамасига чақирилганди...

- «Бавария» танқидга қарши

Мюнхен клуби раҳбарлари махсус матбуот анжумани ташкил этиб, журналистларга айблов қўйишди: «Сизлар футболчиларни танқид қилишда меъёрни унутиб қўймоқдасиз...»

- АНТИҚА ТАШАББУС

ИНГЛИЗЛАР МАГУАЙРНИ 50 ФУНТ ҚИЙМАТИДАГИ КУПЮРАДА КЎРМОҚЧИЛАР...

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz