Қайднома

Қидирув

“Навбаҳор” ҳам “Локо”ни тўхтата олмади, “Насаф” ҳам “ўзига” қайтмоқда..

“Навбаҳор” ҳам “Локо”ни тўхтата олмади, “Насаф” ҳам “ўзига” қайтмоқда..

  23.10.2018 20:42
  0
  494
“Навбаҳор” ҳам “Локо”ни тўхтата олмади, “Насаф” ҳам “ўзига” қайтмоқда..

Олдин хабар берганимиздеке, бугун Суперлигада 27-туридан ўрин олган 3 та  ўйин якунланди. Хусусан, амалдаги чемпион ва ҳозирда жорий мавсумда ҳам чемпионликга 1-рақамли даъвогар “темирйўлчилар” бугун “Навбаҳор”ни ҳам таслим этишди. Тўғри, аксарият мухлислар наманганликларни “Локо” устидан ғалаба қозонишларига ишонимшмаган бўлишсада, ҳеч бўлмаса дуранг натижа қайд этишларини хоҳлашганди. Бироқ, учрашув тақдирини ҳал қилинган ягона гол 76-дақиқада Марат Бикмаев томонидан урилди. Бу билан Марат мавсумдаги 11-голини урди.

Лигада қолиш учун курашаётган жамоалар ҳам ўз ўйинларини ўтказишди. Жумладан, «Қизилқум» ОКМК билан беллашиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. «Насаф» ўз уйида «Сўғдиёна»ни йирик ҳисобда енгди. Зотан, Рўзиқул Бердиев шогирдлари кетма-кет 3 ғалабани расмийлаштириб “асл ҳоллари”га қайтаётганликларини намоён қилаётгандек гўё...Биз ҳам албатта шуни хоҳлаймиз.

 

Суперлига, 27-тур
23 октябрь

“ЛОКОМОТИВ” – “НАВБАҲОР” 1:0 
Ҳакамлар:
 Аҳрол Рисқуллаев, Дониёр Сайлавов, Ришат Ниғмонов, Игор Ҳудойдатов.
Назоратчи: Радик Серазитдинов.  
Комиссар: Бахтиёр Маметов.

Гол: Марат Бикмаев 76, - 1:0.

"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 5. Кахи Махарадзе, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 33. Олег Зотеев, 55. Анзур Исмоилов, 9. Икром Алибоев, 15. Сардор Мирзаев, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев (7. Садриддин Абдуллаев,  28), 22. Санжар Шоаҳмедов, 10. Марат Бикмаев (14. Азиз Амонов, 87), 11. Тимурхўжа Абдухолиқов (19. Хусниддин Ғофуров, 69).
Захирадагилар: 12. Маъмур Икромов, 77. Диёржон Туропов, 21. Николай Погребняк, 23. Идрис Бикмайкин, 74. Алишер Шоғуломов, 88. Игорь Йелич.
"Навбаҳор": 45. Акбар Тўраев, 5. Игорь Голбан, 8. Аюбхон Нўъмонов, 10. Азизбек Турғунбоев, 19. Мирзохид Ғофуров, 21. Аъзамжон Алиев (17. Сардор Сулаймонов, 80), 22. Рўзимбой Аҳмедов (9. Дилшод Жабборов, 66), 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 33. Томислав Пайович, 6. Остон Ўрунов, 44. Дарко Станоевич.
Захирадагилар: 35. Дилшод Ҳамроев, 30. Дарко Никач, 77. Музаффар Абдуллаев.

Огоҳлатиришлар: Жаҳонгир Меҳмонов 25,

 

“ҚИЗИЛҚУМ” – АГМК 2:1
Ҳакамлар:
 Акобирхўжа Шукруллаев, Тимур Галеев, Александр Сидоров, Шухрат Ражабов.
Назоратчи: Дмитрий Роман.
Комиссар: Александр Давиденко.

Голлар: Элгужа Григалашвили 36, - 1:0 (Эркин Бойдуллаев). Иван Нагаев 68, - 2:0. Камолиддин Мурзоев 90+1, - 2:1.

"Қизилқум": Евгений Черемисин, Эркин Бойдуллаев, Алишер Саноев (Дониёр Усмонов, 85), Файзулла Қамбаров, Артур Геворкян, Муҳсин Убайдуллаев, Шерали Жўраев, Элгужа Григалашвили, Элдор Бойматов (Миржалол Қосимов, 90), Иван Нагаев, Салим Мустафоев
Захира: Эркин Жабборов, Гиорги Квесиешвили, Акмал Рустамов, Ҳумоюн Абдуалимов, Самандар Шодмонов, Неманья Йованович, Бекзод Ғанижонов
АГМК: Хуршид Ходжаев, Абдуқаххор Хожиакбаров, Музаффар Музаффаров (Ойбек Қиличев, 54), Лутфулла Тўраев, Зоҳир Пиримов, Владимир Бубанья (Камолиддин Мурзоев, 64), Владислав Касминин, Абдумалик Абдуллаев, Йован Жокич, Жавлон Гусейнов, Жамшид Ҳасанов
Захира: Роман Абдулов, Азамат Исроилов, Милош Трифунович, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Шаҳбоз Умаров, Алишер Саматов, Низомиддин Зиёвуддинов

 

 “НАСАФ” – “СЎҒДИЁНА” 3:0
Ҳакамлар
: Владислав Цейтлин, Расул Фозилов, Мўмин Мажидов, Даврон Акмалов.
Назоратчи: Арслон Ҳотамов.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Голлар: Шароф Муҳитдинов 42, - 1:0. Бобир Абдихолиқов 67, - 2:0. Бобир Абдихолиқов 83, - 3:0.

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов (с), 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 10.Бобир Абдухолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Дилшод Саитов, 18.Бобир Давлатов (38.Акмал Мозговой,77), 20.Ислом Кенжабоев (28.Хуршидбек Мухторов, 80), 27.Ислом Рашидхонов (17.Дониёржон Нарзуллаев, 66), 31.Сайдулло Раҳматов, 92.Умарбек Эшмуродов.
Захира: 1.Умиджон Эргашев, 2.Сардор Саъдуллаев, 4.Мақсуд Каримов, 9.Амиржон Сафаров, 34.Шерзод Насруллаев, 52.Шерзод Темиров.
“Сўғдиёна”: 88.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 9.Сардорбек Азимов (77.Изатилла Абдуллаев, 59), 10.Шоҳруз Норхонов, 33.Тоҳиржон Шамсиддинов, 70.Санжар Рашидов (с), 80.Сернас Дарвидас (39.Ойбек Нурматов, 63), 90.Милаш Симонович (99.Нурилло Тўхтасинов, 46), 91.Никола Милинкович, 93.Ихтиёр Тошпўлатов, 94.Нуриддин Ҳасанов.
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 14.Сирож Мелиев, 27.Сахоб Рашидов, 28.Шахбоз Жўрабеков, 85.Руслан Мелзиддинов.

Огоҳлантиришлар: Одилжон Ҳамробеков 19, Сардор Қулматов 43, Тоҳиржон Шамсиддинов 65, Сайдулло Раҳматов 89.

 

 

24 октябрь, чоршанба, соат 18:00

“БУХОРО” – “МЕТАЛЛУРГ”

“БУНЁДКОР” – “ПАХТАКОР” 

“ҚЎҚОН-1912” – “НЕФТЧИ”


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz