Қайднома

Қидирув

26-тур рамзий жамоаси

26-тур рамзий жамоаси

  24.10.2018 11:33
  0
  426
26-тур рамзий жамоаси

Гарчи «Локомотив» навбатдаги баҳсда «Пахтакор»ни мағлуб этиб, чемпионлик йўлидаги имкониятларини анча ошириб олган бўлсада, барибир, Pepsi Суперлигадаги интрига сақланиб турибди. «ИнтерФутбол» анъанага мувофиқ, тур қаҳрамонларидан иборат рамзий терма жамоа тузди.

 

ДАРВОЗАБОН:

Игнатий Нестеров («Локомотив») Чемпионлик учун асосий даъвогарлар ўртасида кечган баҳс ҳужумларга бой тарзда ўтди. Табиийки, дарвозабонларнинг иши анча кўпайди. Айниқса, «Локомотив» посбони Игнатий Нестеров «пахтакорчилар»нинг жуда кўплаб хавфли зарбаларини ажойиб тарзда қайтаришга эришди.

ҲИМОЯЧИЛАР:

Хуршид Мухторов («Насаф») Қаршиликлар асосий таркибида майдонга тушган Хуршид Мухторов АГМКга қарши кечган учрашувда ҳимоя чизиғида фаол тўп суриб, ҳаттоки, собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилишга ҳам эришди.

Жаҳонгир Меҳмонов («Навбаҳор») «Лочинлар» янги мураббий қўл остида дастлабки учрашувни ўз фойдаларига ҳал этишди. «Бухоро» устидан қозонилган ғалабада «Навбаҳор»нинг маҳоратли ҳимоячиси Жаҳонгир Меҳмоновнинг ҳиссаси катта бўлди.

Анзур Исмоилов («Локомотив») Тажрибали футболчи хорижда орттирган малакасидан ички чемпионатимизда ҳам унумли фойдаланмоқда. Анзур Исмоилов «Локомотив» мудофаасидаги мустаҳкамликни таъминлашдан ташқари, муҳим ўйинларда рақиблар дарвозасини ишғол қилишни ҳам унутмаяпти.

Аббос Отахонов («Металлург») Грандларга муаммо туғдириши билан ном қозонган Бекобод клуби бу сафар «Бунёдкор»ни очкосиз қолдирди. «Қалдирғочлар»га қарши кечган учрашувда «Металлург» сафида Аббос Отахоновнинг ўйини кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди.

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР:

Шаҳзод Шайманов («Металлург») «Бунёдкор» дарвозасига урилган ягона голга эса Шаҳзод Шайманов муаллифлик қилди. Бу футболчи ўша баҳсда «Металлург» таркибидаги энг яхшилардан бири сифатида эътироф этилди.

Сернас Дарвидас («Сўғдиёна») 26-турда ўйин тақдирини ҳал қилган яна битта ғалаба голи «Сўғдиёна» легионери ҳисобига ёзилди. «Нефтчи»га қарши кечган аввалги баҳсда Суперлигадаги дастлабки тўпини киритган Сернас Дарвидас «Қўқон-1912» билан учрашувда ҳам ўзини кўрсатди.

Азиз Турғунбоев («Навбаҳор») «Лочинлар»нинг тезкор ярим ҳимоячиси яна эътибор марказида. «Бухоро» билан ўтган ўйинда Азиз Турғунбоев энг фаол тўп сурганлардан бири бўлди. Муҳими, унинг голи якунда «Навбаҳор»га уч очко тақдим этди.

Сардор Мирзаев («Локомотив») Турнинг энг чиройли голларидан бирига муаллифлик қилган футболчи ҳам рамзий жамоадан ўрин олди. «Пахтакор»га қарши кечган баҳсни кўтаринки кайфиятда ўтказган Сардор Мирзаев, дарҳақиқат, Элдор Суюнов қўриқлаган дарвозани ажойиб тарзда ишғол қилди.

ҲУЖУМЧИЛАР:

Бобур Абдухолиқов («Насаф») Рўзиқул Бердиев шогирдлари аввалги турда эришилган ғалабадан руҳланиб, сафарда АГМКни ҳам таслим қилишди. Мазкур учрашувда Бобур Абдухолиқов меҳмонлар сафида энг фаол футболчилардан бири бўлди.

Мурод Бобожонов («Нефтчи») Иккинчи босқични ўзгача тарзда ўтказаётган «Нефтчи» ҳам ўз майдонида навбатдаги зафарни тантана қилди. Фарғоналиклар таркибида ажойиб ўйин кўрсатган Мурод Бобожонов ўз ҳисобига битта гол ҳам ёздириб қўйди.

БОШ МУРАББИЙ:

Андрей Фёдоров («Локомотив») Узоқ йиллар давомида орттирилган тажриба ўз сўзини айтмоқда. «Темирйўлчилар» кўрсатаётган мазмунли ўйин галдаги муваффақиятларга замин яратмоқда. Мана, бу сафар чемпионлик йўлидаги асосий рақобатчи - «Пахтакор» таслим этилди. Албатта, эришилаётган ютуқларда «Локо» устози Андрей Фёдоровнинг ҳиссаси катта. 26-тур якунларига кўра, айнан шу мутахассисни рамзий терма бош мураббийлигига танладик.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz