Қайднома

Қидирув

Иско: «Хуленга имкон бериш керак»

Иско: «Хуленга имкон бериш керак»

  28.10.2018 03:11
  0
  483
Иско: «Хуленга имкон бериш керак»

Ҳозирги ҳолати ҳақида

- Операциядан кейинги тикланиш даври анча вақт олади. Ўйинга қайтганимдан хурсандман. Жамоамга ёрдам беришни ва жисмоний ҳолатимни яхшилаб олишни истайман.

Инқироз ҳақида

- Бундай ёмон натижаларга кўникиш ҳақиқатан ҳам қийин. Лекин бу жамоада олти йилдан буён ўйнар эканман, «Реал» ҳамиша қийин вазиятлардан чиқиб кетган. Ҳозир бизни танқид қилаётганлар кейинчалик шундай «Реал»ни кўришни истагандик, дейишади. Бир сўз билан айтганда, бизни ҳисобдан чиқарманглар.

Жамоанинг ҳолати ҳақида

- Майдонга тушганимизда бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Агар керакли натижани қайд эта олмасак, уйға ҳорғин қайтамиз. Кийиниш хонасидаги муҳитни яхши биламан. У ерда хотиржамлик ва бир-бирига ишонч ҳукмрон. Барчамиз бу ҳолатдан чиқиб кетишимизга ишонамиз. Ўзимиз учун керакли натижани қайд эта олмаётганимиздан қайғудамиз.

Жамоага ишониши ҳақида

- Мен тасодифларга ишонмайман. Агар иш ҳақида гапирадиган бўлсам, биз ишлаяпмиз. Лекин ҳаммасини кўнгилдагидек уддалай олмаяпмиз. Энди фақат олдинга интилишимиз керак. Бунда бизга мухлисларнинг қўллашлари фойда беради.

Хулен Лопетеги ҳақида

- Лопетеги «Реал»ни қабул қилишидан олдин мен доимий ўйин амалиётига эга бўлмасдим. Шунга қарамай, у менга терма жамоадан жой берарди. Биз унга ишонамиз. Ишончим комил, мураббийимиз вазиятдан чиқиб кетади.

Рамоснинг гаплари ҳақида

- Менимча, Серхио мураббийни алмаштириш аҳмоқлик эканини таъкидлаганда тўғри гапирган. Хуленга ишлаш учун имкон бериш керак. Икки ойдан бери биргамиз. Боз устига, майдонга биз тушамиз. Агар мураббийни ҳайдасангиз, бизни ҳам ҳайдашингизга тўғри келади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz