Қайднома

Қидирув

Ҳамон майдонда жавлон ураётган яқин ўтмиш юлдузлари (фотогалерея)

Ҳамон майдонда жавлон ураётган яқин ўтмиш юлдузлари (фотогалерея)

  03.11.2018 00:26
  0
  1241
Ҳамон майдонда жавлон ураётган яқин ўтмиш юлдузлари (фотогалерея)

Қачонлардир бу футболчиларга юзлаб, ҳаттоки, минглаб болакайлар тақлид қилишган. Уларнинг ўйинлари ҳар куни муҳокама марказида бўларди, номлари газеталарда чоп этилар, телевидение орқали гапириларди.

Ҳар бирлари учун ижтимоий тармоқларда алоҳида постлар қолдириларди, ишқибозлар интернет-форумларда шу мавзуда суҳбат қуришарди. Аммо вақт ва ёш ўз сўзини айтмоқда. Аста-секин эътибор марказидан четда қола бошлашди.

Собиқ қаҳрамонлар ва кумирлар ўрнини янги етакчилар эгаллашди. Бироқ ўтмиш юлдузлари орасида ҳали футбол ўйнашга кучи етарли эканини исботлаётганлари ҳам бисёр.

Қуйидаги фотожамланма бир пайтлари машҳурликка эришиб, бугунги кунда бироз назардан четда қолган, шунга қарамай ҳамон профессионал фаолиятини давом эттираётган футболчиларга бағишланади.

Рафаэль ВАН ДЕР ВААРТ - 35 ёш

«Аякс», «Гамбург», «Реал» ва «Тоттенхэм»даги ўйинлари орқали машҳурликка эришган

Голландия термасида 109та ўйин ўтказиб, 25та гол урган

Ҳозирги клуби - «Эсбьерг» (Дания)

 

Жо КОУЛ - 36 ёш

«Вест Хэм», «Челси» ва «Ливерпул»даги ўйинлари орқали машҳурликка эришган

Англия термасида 56та ўйин ўтказиб, 10та гол урган

Ҳозирги клуби - «Тампа-Бэй Раудис» (АҚШ)

 

Давид ВИЛЬЯ - 36 ёш

«Валенсия», «Барселона» ва «Атлетико»даги ўйинлари орқали машҳурликка эришган

Испания термасида 98та ўйин ўтказиб, 59та гол урган

Ҳозирги клуби - «Нью-Йорк Сити» (АҚШ)

 

Эшли КОУЛ - 37 ёш

«Арсенал» ва «Челси»даги ўйинлари орқали машҳурликка эришган

Англия термасида 107та ўйин ўтказган

Ҳозирги клуби - «Лос-Анжелес Гэлакси» (АҚШ)

 

Тим КЭХИЛЛ - 38 ёш

«Эвертон»даги ўйинлари орқали машҳурликка эришган

Австралия термасида 107та ўйин ўтказиб, 50та гол урган

Ҳозирги клуби - «Жамшедпур» (Ҳиндистон)

 

ХАВИ - 38 ёш

«Барселона»даги ўйинлари орқали машҳурликка эришган

Испания термасида 133та ўйин ўтказиб, 13та гол урган

Ҳозирги клуби - «Ал-Садд» (Қатар)

 

Тим ХОВАРД - 39 ёш

«Манчестер Юнайтед» ва «Эвертон»даги ўйинлари орқали машҳурликка эришган

АҚШ термасида 121та ўйин ўтказган

Ҳозирги клуби - «Колорадо Рэпидз» (АҚШ)

 

ЖУАН - 39 ёш

«Байер» ва «Рома»даги ўйинлари орқали машҳурликка эришган

Бразилия термасида 79та ўйин ўтказиб, 7та гол урган

Ҳозирги клуби - «Фламенго» (Бразилия)

 

ЛУСИО - 40 ёш

«Байер», «Бавария» ва «Интер»даги ўйинлари орқали машҳурликка эришган

Бразилия термасида 105та ўйин ўтказиб, 4та гол урган

Ҳозирги клуби - «Бразильенсе» (Бразилия)

 

Дидье ДРОГБА - 40 ёш

«Марсель», «Челси» ва «Галатасарой»даги ўйинлари орқали машҳурликка эришган

Кот-д’Ивуар термасида 105та ўйин ўтказиб, 65та гол урган

Ҳозирги клуби - «Финикс Райзинг» (АҚШ)

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz