Қайднома

Қидирув

18 ёшли «брилиант» ва жорий мавсумнинг 10 нафар кашфиёти (фотогалерея)

18 ёшли «брилиант» ва жорий мавсумнинг 10 нафар кашфиёти (фотогалерея)

  07.11.2018 00:18
  0
  350
18 ёшли «брилиант» ва жорий мавсумнинг 10 нафар кашфиёти (фотогалерея)

Қуйидаги фотожамланмада номи қайд этилган футболчиларнинг айримлари кўпчиликка таниш, баъзилари эса эндигина довруқ қозонишмоқда.

Айниқса, келажаги порлоқ ёшларнинг оммага танилаётгани, яқиндагина омади юришмаганларнинг ўйини очилиб кетаётгани мухлису мутахассислар диққат марказида турибди. Хўш, жорий мавсум кашфиётлари кимлар? Демак, танишамиз.

МАТТЕО ГЕНДУЗИ

Клуби: «Арсенал»

Ёши: 19

Ёзда «Лорьян»дан 8 млн. еврога сотиб олинган футболчининг асосий таркибга мустаҳкам ўрнашиб олишини кўпчилик кутмаганди.

 

ПАКО АЛЬКАСЕР

Клуби: «Боруссия Д»

Ёши: 25

«Барселона»да омади юришмаган ҳужумчи «Боруссия Д»нинг захира ўйинчиси бўлганига қарамай, 110 дақиқада 7та гол урди.

 

ЖЕЙДОН САНЧО

Клуби: «Боруссия Д»

Ёши: 18

Арзимаган суммага «Манчестер Сити» академиясидан олинган иқтидор соҳибининг Германияда кўрсатаётган ўйини «шаҳарликлар»ни ўйлантириб қўйган бўлса, ажабмас.

 

КШИШТОФ ПЁНТЕК

Клуби: «Женоа»

Ёши: 23

Италия «А» серияси тўпурарлари рўйхатини бошқариб бораётган польшалик футболчи ёзда «Краковия»дан 4,5 млн. еврога сотиб олинганди.

 

РАЙАН ФРЕЙЗЕР

Клуби: «Борнмут»

Ёши: 24

Жорий мавсум АПЛда 10та ўйинда 3та гол, 5та ассист қайд этган тезкор футболчини топ клублар диққат билан кузатишаётгани аниқ.

 

ПАБЛО САРАБИЯ

Клуби: «Севилья»

Ёши: 26

Тезкор футбол намойиш этаётган андалусияликларнинг ўйини кўп жиҳатдан техникаси юқори бўлган вингерга ҳам боғлиқ.

 

ФЕРНАНДО ПАЧЕКО

Клуби: «Алавес»

Ёши: 26

2015 йили Мадрид «Кастилья»сидан «Алавес»га кўчиб ўтган дарвозабон айни пайт жамоаси билан Примера турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

 

СЕБАСТЬЯН АЛЛЕ

Клуби: «Айнтрахт»

Ёши: 24

Ажойиб гол сезиш қобилиятига эга франциялик футболчи асли келиб чиқиши бўйича ивуарлик. У айни пайт Франция термасидан чақирув кутмоқда.

 

НИКОЛЯ ПЕПЕ

Клуби: «Лилль»

Ёши: 23

Эден Азардан сўнг «Лилл»да бундай техникаси юқори футболчини кўрмагандик. Пепенинг прототипи - Усмон Дембеле.

 

РОДРИГО ДЕ ПАУЛЬ

Клуби: «Удинезе»

Ёши: 24

Бу футболчи ўз жарима майдончасида тўпни олиб қўйиб, битта пас билан рақиб ҳимоячиларини доғда қолдириши мумкин.

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz