Қайднома

Қидирув

Ёш мураббийлар Эктор Купер билан учрашишди

Ёш мураббийлар Эктор Купер билан учрашишди

  08.11.2018 17:22
  0
  533
Ёш мураббийлар Эктор Купер билан учрашишди

Пойтахтимизда ОФКнинг халқаро "А" сертификати учун мураббийлик ўқув курслари бўлиб ўтаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтилганди. Ўқув курсида 24 нафар мураббий иштирок этяпти.

Ўқув курсини ФИФА ва ОФК инструктори Ислом Аҳмедов олиб бормоқда. Унга координатор Ойбек Давлетмуратов ёрдам беряпти. Ушбу курсларни муваффақиятли тамомлаганлар 2019 йилдан бошлаб Про-лигада бош мураббий, Суперлигада ёрдамчи мураббий, терма жамоаларда эса мураббий бўлиб ишлаш ҳуқуқини қўлга киритадилар. Шундан сўнг мураббийлар икки йил давомида мураббий сифатида фаолият юритиб, кейин "Pro" лицензияси учун ўқишни давом эттиришлари мумкин бўлади.

Ушбу ўқув курсларида яқин ўтмишнинг машҳур футболчилари, ҳозирги кунда мураббийлик соҳасида фаолият олиб бораётган Темур Кападзе, Виктор Карпенко, Асрор Алиқулов, Неъматулло Қуттибоев, Хайрулла Каримов, Абдумажид Тоиров каби футболчилар иштирок этишяпти. Шунингдек, "А" лицензиясини қўлга киритиб бўлган мутахассислар - Улуғбек Бақоев, Жасур Абдураимов ва Жафар Ирисметовлар эркин тингловчи сифатида мазкур курсларда қатнашиб, билимларини янгилашмоқда.

Бугун "А" лицензияси учун таҳсил олаётган мураббийлар Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер билан учрашишди. Тажрибали аргентиналик мутахассис учрашув давомида мураббийларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб ўтди. Шунингдек, мураббийлик соҳасида турли масалалар бўйича фикр алмашилди.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz