Қайднома

Қидирув

Ал-Хелайфи: «Умид қиламанки, январда ЕЧЛга VAR тизими киритилади»

Ал-Хелайфи: «Умид қиламанки, январда ЕЧЛга VAR тизими киритилади»

  08.11.2018 19:04
  0
  451
Ал-Хелайфи: «Умид қиламанки, январда ЕЧЛга VAR тизими киритилади»

«ПСЖ» президенти Носир ал-Хелайфи «Наполи» билан қайд этилган дуранг натижа ҳақида гапира туриб, чемпионлар лигасида VAR тизимини имкон қадар тезроқ жорий қилинишини кераклигини айтди.

«Ғалаба учун майдонга тушгандик, лекин афсуски дуранг ўйнадик бу ҳам ёмон эмас. Плей-офф босқичини кафолат учун сўнгги иккита ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Мен «Наполи» билан ўйиндан кейин суратларни томоша қилдим, бизнинг дарвозага урилган гол вазиятида Кальехон аниқ офсайдда эди, Бернатга қарши қоида бузилганида ҳам пенальти берилмади. Ҳисоб бизнинг фойдамизга 2:0 бўлиши мумкин эди, лекин бундай ҳисобни ҳам қабул қиламиз.

VAR тизимини ЕЧЛ га имкон қадар тезроқ жорий қилиш лозим. Видеотакрорларсиз клублар ва мусобақанинг ўзини ҳам тасаввур қилиш қийин бўлади.

Умид қиламанки, VAR тизимини январь ойиданоқ жорий қилинади, чунки бизнинг «Наполи» билан ўйинимиз бунга яққол исбот», - дейди Ал-Хелайфи.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz