Қайднома

Қидирув

ОК-2019 гуруҳлари коэффициенти: ўзгариш борми?

ОК-2019 гуруҳлари коэффициенти: ўзгариш борми?

  09.11.2018 08:25
  0
  861
ОК-2019 гуруҳлари коэффициенти: ўзгариш борми?

Октябрь ойи ҳам халқаро ўртоқлик ўйинларига бой бўлди. Қолаверса, Европада янги турнир - ЕМЛ давом этттирилди.

Шунингдек, Африка Миллатлар кубоги саралаш босқичи ўйинлари ўтказилди. Айни шу учрашувлар натижасида ФИФА рейтингида жиддий ўзгаришлар юзага келиши кутилганди. Мана, 25 октябрь куни эълон қилинган жаҳон рейтингида Бельгия термаси якка пешқадамга айланди.

Хуллас, бунга қадар қўшҳокимлик ўрнатган Франция термаси 1 очко кам олгани ҳолда, 2-ўринга сурилди. Кучли ўнликда яна бир ўзгариш бор - 5-6-ўринлардаги Англия ва Уругвай термалари жойи алмашди.

Африка Миллатлар кубоги саралаши давом этаётгани ҳамда Мадагаскар, Сенегал, Тунис ва Миср термаларининг 16 октябрь куни йўлланмани нақд қилгани ҳам рейтингга катта таъсир қилди.

* Собиқ иттифоқ ҳудуди мамлакатларининг атиги 7таси миллий жамоаси биринчи юзталикка кирган бўлиб, улар орасидан Ўзбекистон термаси 6-ўринда қайд этилди.

Умуман, бош жамоамиз февраль ойидаги кўтарилиш (77-ўриндан 72-ўринга)дан сўнг илк марта ўз мавқеи-ни яхшилашга муваффақ бўлди. Эслатма, миллий жамоамиз февралдан буён 8та ўйин ўтказиб, уларда 2та ғалаба, 2та дуранг ва 4та мағлубият қайд этди.

* Жаҳон рейтингининг дастлабки 50та поғонасида ОФК аъзоларидан атиги 3таси бор. Дастлабки 100таликка қарасак, 16та жамоа ОФК оиласи вакилидир. Хуллас, қитъамиз конфедерациясининг нақ 17та аъзоси рейтингда 150-ўриндан пастда. Бошқача айтганда, ОФКнинг ФИФА рейтингидаги ҳолати яхши тарафга ўзгармаяпти.

Осиё футболи мутасаддилари шу жиҳатга ҳам алоҳида эътибор қаратишса, ёмон бўлмасди. Ҳа, ОК-2019 тобора яқинлашмоқда. Табиийки, ОФКнинг 24та вакили қитъанинг ҳар 4 йилликдаги асосий мусобақаси стартига қадар, яъни чамаси 2 ой давомида ўртоқлик ўйинларига зўр беради. Эҳтимолки, шунинг таъсирида янги йилдан олдин вазият нисбатан ижобий кўриниш олар.

* Ўзбекистон терма жамоаси октябрь ойидаги 2та ғалаба туфайли 2 поғона юқорилади. Хусусан, вакилларимиз қатарликларга қарши кечган баҳсда устун келишгани ҳисобига айнан улар билан ўрин алмашишди. Жамоамиз айни пайт Осиё миқёсида 13-ўринда турибди, дунё рейтингида эса 94-қаторда. 

* Миллий жамоамизнинг антирекорди  1996 йил ноябрда қайд этилганди - 119-ўрин. Бемалол айтиш мумкинки, Эктор Купер даврида бу салбий натижа янгиланмайди. Зеро, миллий терма жамоамиз ғалабали йўлга тушиб олди. Ҳар ҳолда, шундан умидвормиз.

* Ой якунларига кўра, жаҳон рейтингида ўринлар бўйича Гибралтар термаси (+8 ўрин) энг яхши ўсишга эришди, очколар ҳисобида эса, Зимбабве жамоаси энг юқори кўрсаткичга эришди. Мозамбик термаси аксинча, 9 поғона пастлади - энг шиддатли қулаш.

Ой давомида энг катта ўсишга эришган жамоалар (ўринлар бўйича)

1. Гибралтар: +8 ўрин

2. Намибия: +7 ўйин

   Зимбабве: +7 ўрин

4. Миср: +4 ўрин

   Мадагаскар: +4 ўрин

   Бурунди: +4 ўрин...

Ой давомида энг катта пасайишга юз тутган жамоалар (ўринлар бўйича)

1. Мозамбик: -9 ўрин

2. Ш.Ирландия: -6 ўрин

   Конго ДР: -6 ўрин

   Венгрия: -6 ўрин

   Ливан: -6 ўрин

Ой давомида энг катта ўсишга эришган жамоалар (очколар бўйича)

1. Зимбавбе: +24,1 очко

2. Намибия: +21,56 очко

3. Исроил: +19,91 очко

4. Гибралтар: +19,58 очко

5. Мадагаскар: +19,28 очко

Ой давомида энг катта паса-йишга юз тутган жамоалар (очколар бўйича)

1. Мозамбик: -24,47 очко

2. Конго ДР: -23,69 очко

3. Экваториал Гвинея: -19,09 очко

4. Ливия: -15,56 очко

5. Ш.Ирландия: -15,16 очко

ОК-2019 гуруҳларига назар. Энди ФИФА рейтингининг сўнги тал-қини асосида ОК-2019нинг қайси гуруҳида кейинги босқичга чиқиш мураккаб эканлигини тахмин қилиб кўрамиз. Бунда ҳар бир квартетдаги 4та терма жамоанинг жаҳон рейтинги бўйича ўрнини умумлаштириб чиқамиз.

Айтиш жоиз, Ўзбекистон миллий жамоаси жой олган гуруҳ умумий ҳисобда бир ой аввалги ҳолатга нисбатан 1та юқорига кўтарилди. Чунончи, квартетдаги 4та жамоа ҳам рейтингда кўтарилишга эришди.

1. «B» гуруҳи

Ўртача рейтинг: 81,75-ўрин (Авс-тралия - 42; Сурия - 74; Фаластин - 99; Иордания - 112)

2. «C» гуруҳи

Ўртача рейтинг: 83,5-ўрин (Ж.Корея - 53; Хитой - 75; Қирғизистон - 90; Филиппин - 116)

3. «D» гуруҳи

Ўртача рейтинг: 88,0-ўрин (Эрон - 30; Ироқ - 89; Вьетнам - 102; Яман - 131)

4. «F» гуруҳи

Ўртача рейтинг: 89,0-ўрин (Япония - 50; Ўзбекистон - 94; Уммон - 84; Туркманистон - 128)

5. «E» гуруҳи

Ўртача рейтинг: 90,0-ўрин (С.Арабистони - 72; Қатар - 96; Ливан - 82; КХДР - 110)

6. «A» гуруҳи

Ўртача рейтинг: 103,0-ўрин (БАА - 81; Таиланд - 121; Ҳиндистон - 97; Баҳрайн - 113).

Япония термаси 12 октябрь куни «Кирин» кубоги дои-расида ўз майдонида панамаликларни 3:0 ва 16 октябрда уругвайликларни 4:3 ҳисобида мағлуб этиш асносида ОФК миқёсида худди Индонезия жамоаси каби энг катта ўсишга эришди (+4 ўрин).

«Зальцбург» ҳужумчиси Такуми Минамино шу икки ўйинда 3та гол уриб, терма жамоанинг ЖЧ-2018дан кейинги даврдаги асосий тўп-урар ҳужумчисига айланди. Пим Вербек устозлигидаги Уммон термаси эса Қатарда ташкиллаштирилган икки ўртоқлик ўйинида 2та дуранг қайд этди: Филиппин - 1:1 ва Эквадор - 0:0.

Терма жамоанинг 2017 йил 22 декабридан буён 4та ғалаба ва 5та дурангдан иборат мағлубиятсиз серия кўрсатаётганида голкипер Али ал Ҳабсий («Ал- Ҳилол») катта ролга эга. Тўғри, уммонликлар 2017 йилнинг 14 ноябридан буён асосан араб ўлкаси терма жамоалари билан куч синашишмоқда.

Баҳрайн термасининг октябрдаги икки ўртоқлик ўйини турлича таассурот қолдирди. Сурия (0:1) ва Мьянма (4:0) миллий термалари билан бўлган учрашувлар натижаси жамоа ҳали ўз ўйинини тўлиқ топиб олмаганини кўрсатмоқда.

ФИФА рейтинги (ОФК бўйича)

Т|р.   Ўрин    Фарқ   Терма                  Очко        Фарқ

1.       30          +3         Эрон                    1478          +4,27

2.       42          +1         Австралия           1432          +1,43

3.       50          +4         Япония                1409          +11,25

4.       53          +2         Ж.Корея              1401          +6,22

5.       72          -1          С.Арабистони     1334          -3,28

6.       74          0            Сурия                  1320          -1,86

7.       75          +1         Хитой                  1317          +4,41

8.       81          -4          БАА                     1305          -3,18

9.       82          -5          Ливан                   1300          -7,61

10.     84          +1         Уммон                 1287          -0,24

11.     89          0            Ироқ                    1270          -1,78

12.     90          +1         Қирғизистон        1268          +2,84

13.     94          +2         Ўзбекистон        1254          +9,18

14.     96          -2          Қатар                   1248          +0,89

15.     97          0            Ҳиндистон           1245          +1,05

16.     99          +1         Фаластин             1233          +7,85

17.     102        0            Вьетнам               1220          0       

18.     110        -1          КХДР                  1191          -4,54

19.     112        -2          Иордания            1189          +0,24

20.     113        -1          Баҳрайн               1182          +0,61

21.     116        -2          Филиппин            1171          -1,2  

22.     118        +2         Тожикистон         1161          +5,47

23.     121        +1         Таиланд               1154          +10,49

24.     124        -1          Хитой Т.              1139          -0,26

25.     128        +2         Туркманистон     1120          0       

26.     131        +2         Яман                    1112          0       

27.     141        -3          Мьянма               1080          -12,47              

28.     144        -1          Гонконг               1071          -5

29.     145        +1         Афғонистон        1068          0       

30.     151        0            Мальдив ор.        1049          +0,07

31.     157        +2         Қувайт                 1020          +6,15

32.     160        +4         Индонезия           1004          +6,89

33.     161        -1          Непал                   1001          -3,27

34.     165        +1         Сингапур             991            +8,95

35.     169        +2         Малайзия            974            +2,02

36.     170        -1          Камбоджа            973            -5,75

37.     181        -2          Лаос                     937            -9,4  

38.     184        0            Макао                  925            -0,39

39.     186        0            Мўғулистон        923            +1,16

40.     188        0            Бутан                   917            +0,03

41.     191        -1          Ш.Тимор             910            +0,94

42.     194        -1          Бангладеш           907            -0,5

          194        -1          Гуам                    907            +0,22

44.     196        -1          Бруней                 903            -0,28

45.     199        0            Покистон             890            -0,37

46.       201      -2         Шри-Ланка    886      -4,22


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz