Қайднома

Қидирув

Чеферин – УЕФА раҳбарлигига ягона номзод

Чеферин – УЕФА раҳбарлигига ягона номзод

  09.11.2018 00:52
  0
  110
Чеферин – УЕФА раҳбарлигига ягона номзод

УЕФА президенти Александр Чеферин кейинги тўрт йилликка Европа футбол ассоциациялари иттифоқи раҳбарлигига даъвогарлик қилган ягона номзод бўлди. 7 ноябрь куни “заявка”лар топширишнинг сўнгги куни эди, дейилади ташкилот расмий сайтида. УЕФА президентлиги сайловлари келгуси йилнинг 7 февраль куни Римдаги навбатдаги конгрессда бўлиб ўтади.

Чеферин 2016 йили УЕФАнинг еттинчи президенти сифатида сайланганди. Унинг номзоди эҳтимолли 55 овоздан 42 тасини олган. Бу борада у голландиялик Михаэль ван Прагни ортда қолдирганди. Чеферин автоматик тарзда Халқаро футбол федерацияси вице-президенти бўлган.

Эслатиб ўтамиз, УЕФАнинг аввалги раҳбари Мишель Платини икки йил аввал футболдан четлатилгани сабабли лавозимини тарк этганди. Франциялик собиқ футболчига 2011 йили Зепп Блаттердан ноқонуний тарзда 1,6 миллион фунт олгани учун жазо тайинланганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz