Қайднома

Қидирув

Самир Насри “Вест Хэм”га ўтиши мумкин

Самир Насри “Вест Хэм”га ўтиши мумкин

  09.11.2018 02:00
  0
  297
Самир Насри “Вест Хэм”га ўтиши мумкин

Франция термасининг собиқ футболчиси Самир Насри АПЛга қайтиши мумкин, дея хабар берди Daily Mirror.

Манбанинг маълумотига кўра, Насрининг хизматига “Вест Хэм” бош мураббийи Мануэль Пеллегрини қизиқиш билдирган. Аввалроқ бу мутахассис Самир билан “Манчестер Сити”да бирга ишлаганди. Айни пайт “болғачилар” жароҳатлар эпидемияси туфайли кадрлар муаммосига йўлиқишган.

Насрининг аввалги клуби “Антальяспор” бўлганди. Турк жамоаси Самир 18 ойлик дисквалификацияга учрагач, у билан шартномани бекор қилганди. Франциялик футболчи 2016 йили тақиқланган моддаларни истеъмол қилгани учун жазоланганди. Дисквалификация муддати якунлангач, Насри эркин агентга айланди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz