Қайднома

Қидирув

"Немис машинаси" Россия ва Нидерландияга қарши таркибини эълон қилди

"Немис машинаси" Россия ва Нидерландияга қарши таркибини эълон қилди

  09.11.2018 21:31
  0
  705

Йоахим Лёв Германия терма жамоасининг Россия (15 ноябрь) ва Нидерландия (19 ноябрь) термаларига қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркибини эълон қилди. Таркибдан Бавария ҳимоячиси Жером Боатенг ҳамда Барселона дарвозабони Марк-Андре тер Штеген ўрин олмаган. Боатенгга мураббийлар штаби билан маслаҳатлашувдан сўнг ҳордиқ чиқариш имконияти берилган. Тер Штеген эса елкасидан олган жароҳатидан даволанаётгани боис безовта қилинмаган.

Германия терма жамоаси таркиби қуйидагича кўриниш олган

Дарвозабонлар: Мануэль Нойер (Бавария), Бернд Лено (Арсенал), Кевин Трапп (Пари Сен-Жермен);

Ҳимоячилар: Маттиас Гинтер (Боруссия М), Йонас Хектор (Кёльн), Матс Хуммельс, Никлас Зюле (иккаласи – Бавария), Тило Керер (ПСЖ), Антонио Рюдигер (Челси), Нико Шульц (Хоффенхайм), Йонатан Та (Байер);

Ярим ҳимоячилар: Юлиан Брандт, Кай Хавец (иккаласи – Байер), Юлиан Дракслер (ПСЖ), Серж Гнабри, Леон Горецка, Йозуа Киммих, Томас Мюллер (ҳаммаси – Бавария), Тони Кроос (Реал), Марко Ройс (Боруссия Д), Себастьян Руди, Марк Ут (иккаласи – Шальке), Лерой Зане (Манчестер Сити);

*Ҳужумчи: *Тимо Вернер (РБ Лейпциг).

 


Манба: turon24.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz