Қайднома

Қидирув

Суперлига-2018/2019: Хайр "Нефтчи", салом "Андижон"ми?

Суперлига-2018/2019: Хайр "Нефтчи", салом "Андижон"ми?

  09.11.2018 23:06
  0
  715
Суперлига-2018/2019: Хайр

Суперлиганинг 30-турида "Нефтчи" ўз уйида "Сўғдиёна"га ютқазиб қўйди - 0:1. Шу тариқа, фарғоналиклар мавсум тугашига 2та тур қолганида қуйи лигага тушиб кетишлари ани бўлди. "Нефтчи" ҳисобида айни пайтда 17 очко бор. Клуб охирги иккита турда ғалаба қозонган тақдирда 23 очко тўплай олади. Бугунги кунга келиб "Сўғдиёна" ва АГМК ҳисобида 23тадан очко бор.

Демак "Нефтчи" максимал очко олса бу жамоаларга фақат етиб олиши мумкин холос. Очколар тенг бўлиб қолганида эса ПФЛ регламентига кўра дастлаб ўзаро ўйинларга қаралади. "Сўғдиёна" ҳам, АГМК ҳам ўзаро баҳсларда "Нефтчи"дан устун.
Регламентнинг 4.8 бандида шундай ёзилган: 2018 йилги Суперлигада 12-ўринни олган жамоа ПРО-лигага тушиб кетади. Суперлигада 10 ва 11-ўринни олган клублар эса ПРО-лиганинг икки клуби билан плей-офф ўйинида иштирок этишади.
Айтганча, фарғоналиклар ўрнига Водийнинг яна бир жамоаси "Андижон" қайтиши мумкин... Айни пайтда А гуруҳида "Андижон" клуби пешқадамлик қилмоқда. Ушбу жамоа кейинги турда ўз уйида Фарғонанинг "Истиқлол" клубини мағлуб этса, муддатдан аввал биринчи ўринни нақд қилади.

Шунда "Машъал" очколари сонини "Андижон"га етказиб олса ҳам ўзаро ўйинларга кўра пастда бўлади. Яъни иккала клубда ҳам 63тадан очко бўлса "Машъал" ўзаро ўйинга кўра иккинчи ўринни эгаллайди.

Бу мавсумдаги ўтган 3та ўзаро ўйиндан 2тасида "Андижон" ғалаба қозонган, битта баҳсда дуранг қайд этилган. Охирги ўзаро учрашув сўнгги турда Муборакда бўлиб ўтади. Бу ўйинда "Машъал" ютган тақдирда ҳам ҳеч нарса ўзгармайди.

 

"А" гуруҳи. 35-тур
13 ноябрь (сешанба)

14:30 - «Норин» - «Машъал»
14:30 - «Андижон» - «Истиқлол»
14:30 - «Орол» - «Хоразм»
14:30 - «Шўртан» - «Сурхон»
«Динамо»  дам олади

"А" гуруҳи. 36-тур
19 ноябрь (душанба)

14:30 - «Хоразм» - «Шўртан»
14:30 - «Истиқлол» - «Орол»
14:30 - «Машъал» - «Андижон»
14:30 - «Динамо» - «Норин»
«Сурхон»  дам олади


Манба: championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz