Қайднома

Қидирув

Матео Ковачич: “Таом тайёрлашга ҳушим йўқ..”

Матео Ковачич: “Таом тайёрлашга ҳушим йўқ..”

  11.11.2018 08:25
  0
  487
Матео Ковачич: “Таом тайёрлашга ҳушим йўқ..”

«Челси»нинг хорватиялик ярим ҳимоячиси Матео Ковачич яқинда «аристократлар» клуби расмий сайтига интервью бериб, машғулотлар жараёни, жамоадошларининг ўзига хос жиҳатлари ва бошқа мавзулар ҳақида гапирди.

- Охирги машғулотларда энг яхши ҳаракат қилган ким бўлди?

- Жамоанинг барча аъзолари мураббий ишончини оқлашмоқда. Лекин агар танлайдиган бўлсам, Рюдигерни алоҳида кўрсатишим мумкин.

- Қайси футболчи дарвозада ўзини кўрсата олади?

- Яна Антонио.

- Қайси ҳимоячи ҳужумда ўзини кўрсата олади?

- Менимча, Давид Луис бу позицияда яхши ҳаракат қилса керак.

- Жамоа сафарга борганда, ким билан ўтирасиз? Вақтни қандай «ўлдирасиз»?

- Мураббийнинг орқасида ёлғиз ўзим ўтираман. Чунки у ерда битта жой бор, холос. Лекин Виктор Мозес менга яқин жойлашади. Одатда, вақтни ўтказиш учун кино кўраман ёки мусиқа эшитаман.

- Ёмон натижадан сўнг ким руҳиятни яхши кўтаради?

- Бу қийин савол. Чунки мен келганимдан сўнг ҳали ёмон натижа кузатилмади. Аммо бир нечта дуранг қайд этдик. Бундай вазиятларда «Челси»да кўпдан буён ўйнаётган Давид, Аспи, Кэйхиллар руҳиятни кўтаришади. Умуман олганда, жамоа сафида шундай вазиятларда ёрдам бера оладиган тажрибали футболчилар етарли.

- Жамоада энг ҳазилкаши ким?

- Давид Луис ва Рюдигер.

- Under the Bridge («Стэмфорд Бриж»даги мусиқий клуб) концертига жамоадошларингиздан кимни олиб борган бўлардингиз?

- Асосан хорватча мусиқаларни эшитаман. Шунингдек, колумбиялик Бэлвинни танлаган бўлардим. Мадридда яшаганимда, асосан Лотин Америкаси тароналарини тинглардим. Унинг концертига жамоадошларимнинг барчасини бошлаб борардим.

- Энг сершовқин футболчи ким?

- Рюдигер.

- Энг ювоши ким?

- Бундай футболчилар кўп. Лекин Н~Голо биринчи ўринда.

- Машғулотларда жарима зарбаларини ким яхши бажаради-ю, биз бу ҳақда билмаймиз?

- Лукас Пьязон жарималарни ажойиб тарзда амалга оширади.

- «Инстаграм»да энг фаоли ким?

- Билмайман. Альваро ёки Давид бўлиши мумкин. Мен эмаслигим аниқ.

- Мухлислар ижтимоий сайтларда кимга кўпроқ обуна бўлишлари керак?

- Менга.

- Кобхэмда ким билан бирга овқатланасиз?

- Ҳар сафар ҳамроҳим ўзгаради. Жамоадошларимнинг барчаси билан яхши муносабатдаман.

- Қайси таомни тайёрлашни яхши кўрасиз? Агар дугонангизни учрашувга таклиф қилсангиз, қандай таом тайёрлаб берардингиз?

- Умуман пишир-куйдирга тобим йўқ. Ҳаммасини турмуш ўртоғим қилади. Унга фақат қаҳва тайёрлаб бераман. Таом пиширишни истардим, лекин бу борада ўқувим йўқ. Шу боис ҳам учрашувга чақирсам, дугонамни шунчаки ресторанга бошлаб борардим.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz