Қайднома

Қидирув

Футзал: АГМК – Ўзбекистон чемпиони!

Футзал: АГМК – Ўзбекистон чемпиони!

  12.11.2018 11:40
  0
  424
Футзал: АГМК – Ўзбекистон чемпиони!

Футзал бўйича мамлакат чемпионати секин-аста ўз ниҳоясига етиб бормоқда. 10-11 ноябрь кунлари футзал бўйича Суперлигада 21-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Олдинроқ хабар берганимиздек, ҳали чемпионат тугашига яна бир тур бўлса-да, 21-турданоқ чемпион, вице-чемпион ва 3-ўрин соҳиблари номи аниқ бўлди.

Охирги 3 мавсумдан буён чемпионат олтин медалларига эга бўлиб келаётган Олмалиқнинг АГМК жамоаси 21-турда «Локомотив»га қарши баҳс олиб борди ва иккала кунги ўйинларда ҳам ғалаба қозонди. Натижада олмалиқликлар очколари сони 111 тага етди ва 2-ўриндаги “Пахтакор” (102 очко) сўнгги турдаги иккала ўйинда 6 очко олса ҳам АГМКга ета олмаслиги ойдинлашди. Шу тариқа АГМК қаторасига 4-йил Ўзбекистон чемпиони унвонига эга чиқди. Кумуш медаллар “Пахтакор” футзалчиларига, бронза медаллари эса “Нефтчи” вакилларига насиб этиши ойдинлашди.

 

 

21-тур натижалари
10 ноябрь

«Нефтчи» - «Қизилқум» 7:6
«Насаф» - «Бунёдкор» 5:3
«Пахтакор» - «Металлург» 3:2
АГМК - «Локомотив» 12:1
«Сўғдиёна» - «Бухоро» 7:2
«Навбаҳор» - «Қўқон-1912» 8:6


11 ноябрь
«Нефтчи» - «Қизилқум» 10:1
«Насаф» - «Бунёдкор» 2:10
«Пахтакор» - «Металлург» 3:3
АГМК - «Локомотив» 4:0
«Сўғдиёна» - «Бухоро» 3:0
«Навбаҳор» - «Қўқон-1912» 6:1

 

Чемпионатда барча совриндорлар маълум бўлди

Футзал бўйича мамлакат чемпионатининг сўнгги - 22-тур ўйинлари 17-18 ноябрь кунлари ўтказилади.


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz