Пенальти тепишнинг оригинал усули асосчиси - собиқ ярим ҳимоячи Антонин Паненка замонавий футболчиларга қараб, Серхио Рамосни бундай зарба устаси сифатида мақтади. «Рамос тўпни оҳиста ташлаб қўйишни уч марта қойиллатди ва буни "Сельта"га қарши баҳсда ҳам кўрсатди, тўғрими? Шундай экан, айнан у Паненка усулининг энг яхши ижрочиси саналади. Ҳар ҳолда, Рамос бундай усулда 1 мартадан кўп тепди. Рақиблар буни билишарди, шунга қарамай, яна таваккалга қўл урди. Ажойиб! Бу усул устида Евро-76 арафасида роса ишлаганман. Деярли ҳар бир дарвозабон қайсидир томонга отилишини тушунардим, шунинг учун тўпни тўғри марказга тепиш ғояси яхши кўринганди. Машғулотлардан сўнг дарвозабонимиз Зденек Грушка билан ўзаро мусобақалашардик. У чиндан ҳам, савияли кипер эди. Тан оламан, унга жуда кўп нарса ютқазганман - пул, шоколад... Кейин ўзига хос айёрликни ўйлаб топдим ва уни енга бошладим. Аммо кўп шоколад еганим ортидан семириб кетгандим...», - деди собиқ Чехословакия терма жамоаси сафида 1976 йилги Европа чемпионатида ғолиб чиққан Паненка.
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20