ФИФА «Твиттер» тармоғидаги махсус саҳифасида ЖЧ-2018нинг энг эсда қоларли лаҳзаларини аниқлаш учун сўров ўтказди. Унда микроблогнинг чамаси 14 минг фойдаланувчиси иштирок этди. Натижаларга келсак, Португалия термаси етакчиси Криштиану Роналду ЖЧ-2018нинг энг эсда қоларли қатнашчиси сифатида эътироф этилди. У гуруҳ босқичи 1-турида Испания термасига қарши ўйин (3:3)да «хет-трик» қайд этганди ва бу воқеа 50 фоиз овоз тўплади. Германия термаси ярим ҳимоячиси Тони Крооснинг 2-турда шведлар дарвозасига урган голи эса 2-ўринга қўйилди. Бу гол ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган 5-дақиқада урилган ва немисларга мусобақадаги ягона ғалаба (2:1)ни тақдим этганди. Хуллас, Крооснинг голига 24 фоиз қатнашчи овоз берди. Эдинсон Каванининг нимчорак финалдаги голи энг эсда қоларли лаҳзалар рейтинги учлигини якунлаб берди - 19 фоиз овоз. Уругвайлик ҳужумчи Португалия термаси дарвозасини нишонга олиши натижасида Роналду ва шериклари мусобақадан чиқиб кетишганди. Рўйхатнинг 4-поғонасидан яна бир ҳужумчи - перулик Хосе Паоло Герреро жой олди (9 фоиз). У гуруҳ босқичи 3-турида Австралия термаси билан ўйинда 1тадан гол ва самарали узатма муаллифи бўлганди. Герреронинг шу маҳсулдорлиги натижасида перуликлар турнирдаги ягона ғалабани тантана қилишган, лекин «плей-офф»га чиқолмагандилар, барибир.
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20