Қайднома

Қидирув

Рибери журналист билан айтишиб қолди ва уни...

Рибери журналист билан айтишиб қолди ва уни...

  12.11.2018 15:08
  0
  421
Рибери журналист билан айтишиб қолди ва уни...

«Бавария» клуби ярим ҳимоячиси Франк Рибери Бундеслига 11-тури доирасида «Боруссия»га қарши кечган ўйиндан сўнг (2:3) нохуш вазиятга дуч келди. Bild нашрининг маълум қилишича, Рибери ўйиндан сўнг beIN Sports журналисти Патрик Гийюга тарсаки туширган.

Гийю Риберига мурожаат қилар экан, ўтказиб юборилган икки голда унинг айби борлигини таъкидлаган. Бунга жавобан футболчи уни ҳақоратлаган, тарсаки тушириб, туртиб юборган.

Рибери бу ҳақда дарҳол «Бавария» раҳбариятига маълум қилган.

Бу воқеа юзасидан «Бавария» спорт директори Хасан Салимхамиджич расмий баёнот бериб ўтди. Унда клуб журналист билан учрашиб воқеага ойдинлик киритиши айтиб ўтилган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz