Қайднома

Қидирув

Улкан бошли «Cалоҳ»

Улкан бошли «Cалоҳ»

  15.11.2018 06:15
  0
  482
Улкан бошли «Cалоҳ»

МИСРДА МУҲАММАД САЛОҲ ШАРАФИГА ТАЙЁРЛАНГАН ҲАЙКАЛНИ КЎРСАТИШДИ

Жамоатчилик фикрича, Миср спортининг биринчи рақамли спортчиси бюсти португалиялик Криштиану Роналдуникидан ҳам ёмонроқ чиқибди.

«Ливерпуль» ҳужумчиси шарафига тайёрланган ҳайкалтарошлик иши илк марта Мисрнинг Шарм Ал-Шайх шаҳрида ўтказилган жаҳон ёшлар форумида намойиш этилди. У мисрлик ёшлар учун умид рамзи ҳисобланар экан...

Бироқ Муҳаммад Салоҳ яхши тасвирланмаган: бўйи жуда паст, боши жуда катта ва қўл-оёқлари жуда ориқ... Ҳайкал муаллифи - мисрлик ёш ҳайкалтарош қиз Май Абдул Аллаҳ. Унинг ўзи Egypt Independent нашри журналистлари билан суҳбатда ҳайкал воситасида «Ливерпуль» голеадорининг қучоқ очиб фанатлар томон югураётган ҳолатини имкон қадар акс эттиришга уринганини таъкидлади.

Кўпчилик яхши билади, Салоҳ одатда голларини шундай нишонлайди. Тўғри, футболчи аслида ҳайкалда кўрсатилганидек, «яққол» табассум улашмайди, шунингдек, боши ҳам бу қадар катта эмас.

Хуллас, жаҳон футболи юлдузлари шарафига ўрнатилган ўхшовсиз ҳайкаллар сони яна биттага кўпайди. Бу кетишда яқин орада «даҳшатнамо» ижод намуналаридан ўзига хос рамзий жамоа тузиш имкони туғилиши ҳеч гап эмас. Ҳозирча ҳужум чизиғи тайёр - Криштиану Роналдунинг беўхшов «нусха»си ёнига Салоҳники ҳам қўшилди...


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz