Қайднома

Қидирув

Лопетегига 36 миллион ёхуд «Реал» истеъфоларга қанча сарфламоқда?

Лопетегига 36 миллион ёхуд «Реал» истеъфоларга қанча сарфламоқда?

  15.11.2018 00:27
  0
  1106
Лопетегига 36 миллион ёхуд «Реал» истеъфоларга қанча сарфламоқда?

Ҳа, «Реал» Хулен Лопетегини истеъфога чиқаргани ортидан нақ 36 миллион евро йўқотиши мумкин. Шундай тақдирда клуб томонидан Флорентино Перес даврида ҳайдалган мураббийларга тўланган компенсация миқдори 61 миллионга етади...

ШАРТНОМАНИНГ НОЗИК ТОМОНЛАРИ

Кўп нарса «Барселона»га қарши ўйин (1:5)дан сўнг салбий натижалар сабаб, истеъфога чиқарилган Хулен Лопетегининг шахсий ёндашувига боғлиқ. Mundo Deportivo нашрида ёзилишича, шартнома барвақт бекор қилингани ортидан «Қироллик клуби» ва шахсан унинг президенти Флорентино Перес ҳеч қандай талофат кўрмаслиги ҳам мумкин.

Аммо баскониялик мутахассис агар ҳужжат бўйича ўз ҳақ-ҳуқуқини тўла талаб қилса, унда «Реал» моддий томондан каттагина йўқотишга дуч келади. Аниқроқ айтсак, 3 йиллик шартнома (келишув 2021 йилнинг июнь ойигача мўлжалланганди)га кўра, «Мадрид»нинг банкдаги ҳисоб рақамидан 36 миллион евро (клуб учун рекорд даражадаги компенсация) ечиб олинади.

Яъни мураббий ҳар бир йил учун 12 миллиондан талаб қилишга ҳақли. Бироқ турли манбаларда Лопетеги ва «Реал» ўртасидаги битим шартлари ва ўзаро муносабат ҳақида берилаётган маълумотлар бир-биридан кескин фарқланмоқда.

Мисол учун, El Confidencial нашри хулосасига таяниб айтсак, собиқ бош мураббий бир цент ҳақини ҳам қолдирмайди ва белгиланган маоши - 36 миллион еврони тўлиқ ҳолда олишни истайди. Тўғри, солиқ тўловлари амалга оширилгач, Лопетеги қўлига соф 18 миллион тегади. Чунончи, унинг клубдан кетишига «шартномани бекор қилиш» эмас, «истеъфо» сабаб бўлган.

Испаниянинг Onda Cero радиостанцияси маълумотларига кўра эса, баск мутахассиси ва Мадрид клуби ўртасида тузилган шартномада алоҳида бир банд бор. Унда агар мураббий Рождествага қадар истеъфога чиқарилса, фақат 1 йил учун ҳақ олиши ёзилган.

Шу рост бўлса, жамоа 12 миллион евро ажратади ва солиқ тўловларидан кейин Хуленга чамаси 6 «лимон» тегади. Яна бир радиостанция - Cadena Ser умуман бошқача хабар тарқатди: «Реал» Лопетегига фақат биринчи ярим йиллик учун маош тўлайди, чунки у январгача ҳам ишлагани йўқ». Бундай тақдирда Флорентино Перес атиги 6 миллион евро бериш билан қутулади, шундан ярми баскониялик мураббий қўлига етади, холос.

ИСТЕЪФОЛАР УЧУН 61 МИЛЛИОН ЕВРО

Агар «Реал» учун энг ёмон вариант юзага келса, Флорентино Перес даврида ишдан ҳайдалган мураббийларни рози қилиш учун кетган сумма 61 миллион еврога етади.

«Мадрид»нинг устамон президенти ўз ваколати давомида муддатдан олдин жавоб берган 7 нафар мураббийга ҳақ тўлаган. Табиийки, улар «Қироллик клуби» билан мажбуран хайрлашишгани учун турли миқдорда компенсация олишган.

Флорентино Перес даврида истеъфога чиқарилган ва компенсация маблағи олган мураббийлар

Мураббий

Иш муддати

Компенсация миқдори

(солиқ тўловидан олдин)

Карлуш Кейруш

333 кун (25.06.2003 - 24.05.2004)

1 350 000 евро

Мариано Гарсия Ремон

101 кун (20.09.2004 - 30.12.2004)

227 500 евро

Вандерлей Лушембургу

340 кун (30.12.2004 - 05.12.2005)

1 756 000 евро

Мануэль Пеллегрини

358 кун (02.06.2009 - 26.05.2010)

4 200 000 евро

Карло Анчелотти

698 кун (26.06.2013 - 25.05.2015)

7 400 000 евро

Рафаэль Бенитес

215 кун (03.06.2015 - 04.01.2016)

10 000 000 евро

Хулен Лопетеги

139 кун (12.06.2018 -  29.10.2018)

36 000 000 евро (агар клуб

3 йиллик шартнома учун

тўлиқ ҳақ тўласа)

 

 

Мураббий

Иш муддати

Компенсация миқдори (солиқ тўловидан олдин)

Карлуш Кейруш

333 кун (25.06.2003 - 24.05.2004)

1 350 000 евро

Мариано Гарсия Ремон

101 кун (20.09.2004 - 30.12.2004)

227 500 евро

Вандерлей Лушембургу

340 кун (30.12.2004 - 05.12.2005)

1 756 000 евро

Мануэль Пеллегрини

358 кун (02.06.2009 - 26.05.2010)

4 200 000 евро

Карло Анчелотти

698 кун (26.06.2013 - 25.05.2015)

7 400 000 евро

Рафаэль Бенитес

215 кун (03.06.2015 - 04.01.2016)

10 000 000 евро

Хулен Лопетеги

139 кун (12.06.2018 -  29.10.2018)

36 000 000 евро

(агар клуб 3 йиллик шартнома учун тўлиқ ҳақ тўласа)

ЎРТАГА

«Оғриқ»сиз хайрлашувлар. Аслида Перес даврида яна бир қатор мутахассислар «Мадрид» билан хайрлашишган, аммо уларнинг кетишлари моддий томондан зарар келтирмаган. Гап қуйидаги мураббийлар ҳақида бормоқда:

- Висенте Дель Боске - клуб шартнома муддатини узайтиришни истамаган

- Хуан Рамон Лопес Каро - клуб шартнома муддатини узайтиришни истамаган

- Хосе Антонио Камачо - ўз ихитиёри билан истеъфога чиққан

- Зайниддин Зидан - ўз ихитиёри билан истеъфога чиққан

- Жозе Моуриньо - шартнома икки томонлама келишув асосида бекор қилинган

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz