Қайднома

Қидирув

Усмон Тошев - Тожикистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи

Усмон Тошев - Тожикистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи

  15.11.2018 11:38
  0
  545
Усмон Тошев - Тожикистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи

Ўзбекистонлик 53 ёшли Усмон Қудратович Тошев Тожикистон (U-23) терма жамоаси бош мураббийига айланди. Бу ҳақда Тожикистон футбол Федерацияси расмий сайти хабар берди. У жамоани 2020 йилги Осиё чемпионати саралашига тайёрлайди. Тожикистон олимпиячилари 22-26 март кунлари Тошкентда ўтадиган саралаш баҳсларида иштирок этишади. Ушбу гуруҳда Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Покистон каби жамоалар бор.
Усмон Тошев яқин кунларда ўз ишини бошлайди. Ушбу мураббий шу йил июль ойида Ўзбекистон (U-16) терма жамоаси билан бирга CAFA мусобақасида ғолиб бўлган эди.
Маълумот учун, "Бухоро", "Андижон", "Насаф", "Шўртан", "Спартак", «Де Маиванд Аталан» (Афғонистон) жамоаларида мураббийлик қилган У.Тошев "Про" лицензиясига эга 1-мутахассис ҳисобланади. 53 ёшли мутахассис айни дамда ОФК ва ФИФА инструктори ҳисобланади... 


Манба: fft.tj


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz