Қайднома

Қидирув

Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон - Ливан учрашувида дуранг қайд этилди

Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон - Ливан учрашувида дуранг қайд этилди

  15.11.2018 17:00
  0
  513
Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон - Ливан учрашувида дуранг қайд этилди

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Австралиянинг Брисбен шаҳрида Ливан терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. Учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунига етди.

Биринчи бўлимда вакилларимиз тўпни назорат қилишга ҳаракат қилишди. Ливан эса қарши ҳужумга кўпроқ эътибор қаратди. Иккинчи бўлимни вакилларимиз анча фаол бошлашди. Аммо 59-дақиқада Даврон Ҳошимов қўполлик ишлатиб, иккинчи сариқ карточкани олди ва майдонни тарк этди. 

Бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилган Ливан хавфли ҳужумлар ташкил қилди. Аммо ҳимоячиларимиз ишончли ўйнаб бу ҳужумларни бартараф этиб туришди. Бир киши кам бўлиб ҳаракат қилишларига қарамай, вакилларимиз сўнгги дақиқаларда анча фаол ҳаракат қилишди. Кетма кет ҳужумлар ташкил қилишди. Аммо афсуски, бу ҳужумлар гол билан якунланмади.

Шу тариқа ўйинда ҳисоб очилмади. Эктор Купер мазкур  назорат учрашувида футболчиларнинг имкониятларини яна бир бор синовдан ўтказиб олганини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.

Энди 20 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади.   Ўртоқлик учрашуви Ўзбекистон - Ливан 0:0 Ўзбекистон: 12.Элдорбек Суюнов, 4.Даврон Ҳошимов, 5.Анзур Исмоилов (с), 3.Егор Кримец, 19.Владимир Козак, 17.Достон Ҳамдамов, 16.Отабек Шукуров, 7.Одил Ҳамробеков, 22.Жавоҳир Сидиқов, 8.Икром Алибоев, 10.Марат Бикмаев Захира: 1. Игнатий Нестеров, 25. Ўткир Юсупов, 2. Акмал Шораҳмедов, 6. Ҳусниддин Ғофуров, 13. Олег Зотеев, 15. Азиз Турғунбоев, 18. Достон Турсунов, 20. Ислом Тўхтахўжаев. Ливан: 1. Меҳди Каҳлил, 2. Қосим Ал-Зайн, 3. Мўътаз Биллаҳ Ал Жунайди, 5. Носир Нассар, 6. Жоан Умарий, 7. Ҳасан Маатук (c), 10. Муҳаммад Ҳайдар, 13. Жорж Феликс Мелки, 15. Самир Айяс, 19, Роберт Александр Мелки, 22. Бассел Жради.   Захира:  21. Мустафо Матар, 23. Аббос Ҳасан, 4. Нур Мансур, 8. Ҳасан Чаито, 11. Омар Чаабан, 12. Аднан Ҳайдар, 14. Нодир Матар, 16. Ҳасан Чаиту, 18. Валид Исмоил, 20. Рабиҳ Атоя.


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz