Қайднома

Қидирув

Манчини Дриуссини Италия термасига чақирмоқчи

Манчини Дриуссини Италия термасига чақирмоқчи

  16.11.2018 23:57
  0
  354
Манчини Дриуссини Италия термасига чақирмоқчи

Италия термаси бош мураббийи Роберто Манчини таркибни ўзлари туғилиб-ўсган юрт миллий жамоасида ўйнамаган, Италия паспортига эга ўйинчилар ҳисобига кучайтиришни режалаштирмоқда, дея хабар берди La Gazzetta dello Sport.

Нуфузли нашрнинг маълум қилишича, Манчини “Зенит”нинг аргентиналик ҳужумчиси Себастьян Дриуссига шундай имконият бермоқчи. 22 ёшли футболчи Аргентинанинг U17 ва U20 термаларида ўйнаган бўлсада, миллий жамоада бирорта ўйин ўтказмаган.

Бундан ташқари, италияликлар устози “Удинезе”нинг аргентиналик ярим ҳимоячиси Игнасио Пуссетто ҳамда “Лацио”нинг бразилиялик ҳимоячиси Луис Фелипега қизиқиш билдирмоқда.

Италия термаси эртага, 17 ноябрь куни УЕФА Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи 5-тури доирасида Португалияга қарши ўйин ўтказади. Мазкур учрашув Миландаги “Сан-Сиро” стадионида бўлиб ўтади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz