Қайднома

Қидирув

Германия Миллатлар лигаси “В” дивизионига тушиб кетди

Германия Миллатлар лигаси “В” дивизионига тушиб кетди

  17.11.2018 12:07
  0
  414
Германия Миллатлар лигаси “В” дивизионига тушиб кетди

УЕФА Миллатлар лигаси гуруҳ босқичида Голландия термаси Франция устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу эса Германия миллий жамоасининг 1-гуруҳда сўнгги ўринни эгаллашини англатади. Энди немислар ушбу мусобақанинг “В” дивизионида қатнашадиган бўлишди.

Учта учрашувда атиги 1 очко тўплаган Германия термаси энди Голландия (6) ва Франция (7) жамоаларини қувиб етолмайди.

Сўнгги турда Германия ўз майдонида биринчи ўринни эгаллаш учун яхшигина имкониятга эга бўлиб турган Голландия термасини қабул қилади. Мазкур учрашув 19 ноябрь куни Гельзенкирхендаги «Фельтинс-Арена» стадионида бўлиб ўтади.

Таъкидлаш жоизки, бу “бундестим”нинг 2018 йилдаги дастлабки муваффақиятсизлиги эмас. Аввалроқ Германия термаси ЖЧ-2018да ўз гуруҳида сўнгги ўринни олиб, турнирнинг “плей-офф” босқичига чиқолмаганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz