Қайднома

Қидирув

Ибрагимович: “Танқидчилар Погбани тинч қўйиб, ишларини қилишсин”

Ибрагимович: “Танқидчилар Погбани тинч қўйиб, ишларини қилишсин”

  17.11.2018 13:15
  0
  380
Ибрагимович: “Танқидчилар Погбани тинч қўйиб, ишларини қилишсин”

«Лос-Анжелес Гэлакси» ҳужумчиси Златан Ибрагимович “Манчестер Юнайтед” клуби ва Франция термаси ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг манзилига йўлланаётган танқидлар бўйича фикр билдирди.

“Погбанинг танқид қилишлари энди кулгили туюляпти, бор айбни унга юклашмоқда. Кимдир йўлни қизил чироқда босиб ўтса – Погба айбдор, автомобиль шинаси тешилса – Погба айбдор. Нимадир ўхшамаса – яна Погба айбдор. Менимча, уни танқид қилаётганлар омма эътиборини ўзларига қаратишмоқчи.

Улар аввал ўзларига боқишсин, бу айниқса собиқ футболчиларга тегишли. Ўзларига савол бериб кўришсин: “Ўзим ўйнаётганимда нима қилгандим?” дейишсин. Чунки улар Погбадан кучли эмасдилар – бу футболчиларга қарши ўйнаганман. Ўша танқидчилар оғизларини юмиб, ўз ишларини қилишсин. Уларга гапираётган гаплари ва эътиборни тортишаётгани учун пул тўлашади, бироқ гапирилган гапни фактлар билан изоҳлаш ҳам керак”, - деди Ибрагимович FourFourTwo нашрига берган интервьюсида.

Жорий мавсум 25 ёшли Погба “Манчестер Юнайтед” сафида барча турнирларда 15 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди, шунингдек, тўрт марта голли пас муаллифи бўлди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz