Қайднома

Қидирув

Мухлис қизалоқ: “Салоҳ, тезроқ гол уринг! Дарс қилишим керак”

Мухлис қизалоқ: “Салоҳ, тезроқ гол уринг! Дарс қилишим керак”

  17.11.2018 13:04
  0
  536
Мухлис қизалоқ: “Салоҳ, тезроқ гол уринг! Дарс қилишим керак”

Миср термасининг Африка кубоги саралашидан ўрин олган Тунисга қарши учрашуви пайти камералар мухлис қизалоқнинг Муҳаммад Салоҳга мурожаатини тасмага муҳрлади. У ўзи тайёрлаган плакатга «Salah please score. I want to go home, I have homework» (“Салоҳ, илтимос, гол уринг. Уйга бориб, дарс қилишим керак) деб ёзганди.

“Ливерпуль” футболчиси фақатгина 90-дақиқада гол урди. Ўйиндан сўнг дарҳол “Твиттер”га кириб, мухлисасидан узр сўраган. “Уйга эртароқ кетишинг учун астойдил ҳаракат қилдим, сени сўнгги дақиқагача куттириб қўйганим учун узр сўрайман. Умид қиламанки, эртага ўқитувчинг вазиятни тўғри тушунади”, - деб ёзган ҳужумчи.

Салоҳнинг голидан сўнг мисрликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Умуман, мазкур учрашувнинг аҳамияти юқори эмасди – Миср ва Тунис термалари октябрь ойидаёқ Африка кубоги финал босқичи йўлланмасини қўлга киритиб улгуришганди. Ушбу мусобақа 2019 йилнинг ёзида Камерунда бўлиб ўтади. Унда 24 та жамоа қатнашади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz