Қайднома

Қидирув

Легионерлар ҳам сўмда маош олишади...?!

Легионерлар ҳам сўмда маош олишади...?!

  17.11.2018 20:58
  0
  849
Легионерлар ҳам сўмда маош олишади...?!

Футбол жамоаларимиз хориждан ишчи кучи (легионер футболчи) олиб келишган ва шартнома тузиб олишган. Хориждан келган футболчи ойлик, мукофот пул, кўтарма пулларини сўмда олишга рози бўлган. Аслида уддабурон футболчи бўлса, “тошингни тер” дейиши керак, талабини қўйиши шарт. Бироқ, ўзбек сўмига учиб келади, учиб кетаётганда эса кўлоплатиб бир нарса қилиб кетади клубларимизнинг устига.   

Ўзимиздаги элит қатлам иложи борича маошларини валютада гаплашишга ҳаракат қилса-ю, бу гастарбайтер футболчи келиб, сўмда пул олса. Унинг номига “узкард” очишади, пулини ташлаб туришади. Кейин вдруг футболчи керак бўлмай қолади ва уни салкам ҳайдаб солишади (келаётганида ўртада турган даллолларга фойда келтирган ва миссияси тугаган аслида уни).

Яқиндагина 1000 сўмликларни санаб юрган футболчи чегарадан ўтиб олиши билан шерга айланади ва ФИФАга йиғлаб мактуб ёзади: “пулларим қолиб кетди, мени хафа қилишди”, деб. ФИФА бизга ёзади “ўзингиз ҳал қиласизми ёки аралашайми”, деб. ЎФА клубга ёзади: “Қўлингдан келса ўйнатмайсанми легионерни, аҳмоқ”, деб. Кейин бояги даллол шартта чек ёзиб, ўзимизнинг пластик картага қанчадир миллионни ҳайдаб юборади (пули кўп-да уни, бели оғриб топмаган): масала ҳал!

Томоша эса кейин бошланади. Футболчи “пулим қани, ў” дейди. Клуб “пахта банкдан очилган пластикинга туширдик, келиб олиб кет” дейди (худди бизнинг пластик картани Ўзбекистондан ташқарида ишлатиб бўладигандек). Масалан, ўша футболчи пэйми орқали сўмини валюта картасига бир амаллаб ўтказволиши мумкин (замон ўзгариб кетди-ку). Лекин у пэймини қаердан билади? Унга гитара! Йўқ, пулимни олиб келиб берасан дейди. Клуб банкка югуради, ечиб бер шу козёлни овозини ўчирай деб.

Банкларимиз бундай пайтларда Швейцария банкларидан ҳам чиройлироқ ва ишончлироқ жавоб беради: “ўзи келиб олиб кетмагунича, валломатингга ҳам бермайман”, деб. Мана шундай машмашалар бор футболимизда. Одамлар севган қизига ҳам бунча кўп хат ёзмайди, аммо ФИФА доимо бизни эслаб туради.

Хўш, энди чет эллик футболчига ойликни сўмда тўлаш мумкин эмас, қилмоқчимиз. Чет эл хўрозқанди керакми, марҳамат, валютада сотиб ол. Иккинчидан, стадиони, академияси, базаси 5-трамвай (раҳматли) охиридаги бир масканни эслатиб юборадиган клубга легионер учун умуман рухсат бермаймиз. Уларга тўлайдиган миллиардларига инфратузилма қурсин. Ҳозирча шулар.

Бироқ ортда қолган муаммоларни ҳам ечиш керак. Футболда шу ва шунга ўхшаш миллионта иш бор. Ташқаридаги “мухолифат” эса “формат-формат” дейди. Ё тавба...


Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz