Қайднома

Қидирув

Испания премьероси мавқеи кўтарилмоқда...

Испания премьероси мавқеи кўтарилмоқда...

  18.11.2018 00:26
  0
  318
Испания премьероси мавқеи кўтарилмоқда...

Ла лига Премьер-лига даражасига чиқиш учун жиддий ҳаракат қиляпти. Сўнгги икки кун ичида икки учрашув шарҳига кириб, Испанияда ички чемпионати олдингидан анчагина ўсганини тушунгандек бўлдим.

Масалан, А серия доирасидаги “Милан” — “Ювентус” учрашуви “воау” дейишга арзигулик. Бироқ ўйиннинг ўзи ундай эмас. Бунда Турин клуби рақибидан бир бош устун эканини ёш бола ҳам тушуниб турибди. Ла лигада эса 17-ўринда юрган “Атлетик” деган клуб чемпионлик учун курашаётган ва яп-янги стадиони бор “Атлетико”ни истаса шок ҳолатига тушириб қўя олади. Ёки бўлмаса 15-ўринда юрган “Бетис” деган клуб ҳамма учун бирдек қўрқинчли бўлган “Камп Ноу”да 4 талаб гол уряпти. Ҳа, ҳар доим ҳам топилмайдиган жасорат. Аммо Ла лига клублари халқаро майдонда ҳам ишонч билан одимлайдики, футболчилар савияси борасида унда ўсиш борлигини пайқаса бўлади.

Бироқ АПЛга етиб олиш осон иш эмас. Бу яқин 3-4 йилда амалга ошадиган иш ҳам эмас.

Испания ички чемпионатидаги ўсишга қайсидир маънода сиёсий сабаблар ҳам туртки бераётгандек. Эътибор қилсангиз, озодликни жуда севувчи шимол жамоаларининг салмоғи анчагина кўпайиб қолди. Гўёки, Ла лига иккига бўлингандек. Марказга қарши пропаганда энг яхши ишлаётган восита ҳам футбол бўлиб қоляпти.

“Барселона”, “Алавес”, “Эспаньол”, “Жирона”, “Реал Сосьедад”, “Эйбар”, “Сельта”, “Атлетик”, “Уэска”. Бу клублар ўша Каталония, Арагон, Наварра, Басклар ўлкаси, Галисия, Астурия, Кантабрия каби автоном вилоятларга тегишли.

Диёр Имомхўжаев


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Сиз Эктор Купер миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 (Қатар)га олиб бора олишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz