Қайднома

Қидирув

Аарон Рэмси фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин

Аарон Рэмси фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин

  18.11.2018 00:30
  0
  299
Аарон Рэмси фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Аарон Рэмсининг “канонирлар” билан тузган шартномаси кейинги йил ёзида якунланади. Футболчи кейинги фаолиятини Франция билан боғламоқчи.

Parisunited.fr порталининг хабар беришича, уэльслик футболчи анчадан буён ўрта чизиқни кучайтиришга уринаётган “ПСЖ” эътиборини тортган. “Арсенал”да деярли 10 йил мобайнида Рэмсига устозлик қилган Арсен Венгер парижликлар бош мураббийи Томас Тухель билан суҳбат чоғида Аарон билан шартнома имзолашни тавсия қилган.

Аввалроқ Рэмси “Арсенал” билан келишувни узайтиришни хоҳламаётгани, ёзда клубни эркин агент сифатида тарк этмоқчилиги айтилганди. 27 ёшли футболчининг хизматларига “Милан” ва АПЛнинг айрим жамоалари қизиқиш билдиришганди. Аммо сўнгги маълумотларга кўра, Ааронга даъвогарлар орасида Мюнхеннинг “Бавария” клуби фаворит ҳисобланмоқда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz