Қайднома

Қидирув

“Шахтер” ва “Боруссия Д” бир футболчига харидор

“Шахтер” ва “Боруссия Д” бир футболчига харидор

  18.11.2018 08:37
  0
  398
“Шахтер” ва “Боруссия Д” бир футболчига харидор

“Коринтианс” футболчиси Педриньо Бундеслига ва Украина чемпионатидан бирини танлашига тўғри келади. Чунки 20 ёшли ярим ҳимоячига Дортмунднинг “Боруссия” ва Донецкнинг “Шахтёр” клублари қизиқиш билдиришмоқда.

Fox Sports каналининг хабар беришича, ҳар икки жамоа бразилиялик ёш хавбекни ўз таркибларида кўришмоқчи. Таъкидлаш жоизки, Transfermarkt Педриньонинг нархини 7 миллион еврога баҳолаган, аммо “Коринтианс” ушбу футболчини 25 миллиондан камига сотмоқчи эмас.

Педриньо “Коринтианс” сафида Бразилия чемпионатида 31 та ўйинда майдонга тушиб, ҳозирча самарали кўрсаткичлар қайд этишга улгурмади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz