Қайднома

Қидирув

Луческу: «Бизга кўпроқ вақт беринг»

Луческу: «Бизга кўпроқ вақт беринг»

  18.11.2018 11:00
  0
  394

Туркия терма жамоасининг устози Мирча Луческу Миллатлар Лигасидаги Швецияга қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини баён қилди: - Бугун омадимиз келмади. Биринчи бўлимда учта 100 фоизли имкониятга эга бўлгандик, аммо улардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда эса ўз клубларида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётган футболчиларимиз рақиб босимига дош бера олишмади. Агар улар ўзларига юклатилган вазифани уддалай олишганда, ҳаммаси бошқача бўларди. Таркибимиздаги уч нафар футболчи 21 ёшда. Аслида жамоани ёшартириш - қийин вазифа. Лекин биз буни уддалай оламиз. Бугунги рақибларимизнинг ўртача ёши 30 атрофида эди.

Терма жамоа кучли бўлиши учун ундаги футболчилар мунтазам равишда бир-бирларини қўллашлари керак. Ишонаманки, тез орада ўзим истаган жамоа шаклланади. Фақат бунинг учун бизга бироз вақт керак, - дея Луческунинг сўзларини келтиради Fanatic.

Эслатиб ўтамиз, учрашувда шведлар минимал ҳисоб билан туркларни мағлуб этишганди - 0:1.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz