Қайднома

Қидирув

Италия термаси базасини 5 нафар футболчи тарк этди

Италия термаси базасини 5 нафар футболчи тарк этди

  18.11.2018 13:51
  0
  460

Италия терма жамоаси кеча Миллатлар лигаси доирасида Португалияга қарши кечган баҳсда голсиз дуранг қайд этди (0:0). Натижада «скуадра адзурра» ўз антирекордини янгилади.

Гап шундаки, италияликлар ўз майдонида ўтказган охирги 6 та баҳсдан буён ғалаба қозона олмаяпти. Уларнинг барчаси дуранг билан якун топган. Жамоа Украина, Польша, Нидерландия ва Македония билан учрашувларда 1:1, Швецияга қарши ўйинда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганди.

Италия термаси бош мураббийи Роберто Манчини Португалияга қарши баҳсдан сўнг жамоанинг 5 нафар футболчисига жавоб бериб юборди. Улар 20 ноябрь куни АҚШ билан бўладиган ўртоқлик баҳсида иштирок этмайди.

Football Italia нашрининг ёзишича, терма жамоа базасини Жоржо Кьеллини, Алессандро Флоренци, Жоржиньо, Лоренцо Инсинье ва Чиро Иммобиле тарк этган.

«А» лигасининг 3-гуруҳида етакчи жамоа номи маълум бўлиб улгурган. 3 ўйинда 7 очко тўплаган Португалия гуруҳ ғолиби сифатида плей-оффга йўл олди.  «Скуадра адзурра» эса 4 учрашувда 5 очко тўплаб, иккинчи поғонани банд этди. Сўнгги турда португаллар билан куч синашадиган Польша ҳисобида 1 очко бор.

Сешанба кунги Италия – АҚШ беллашувига Бельгиянинг Генк шаҳри мезбонлик қилади.


Манба: www.kun.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz