Қайднома

Қидирув

Тошкентда футболдаги функционал ва ҳуқуқий масалалар бўйича семинар бўлиб ўтди

Тошкентда футболдаги функционал ва ҳуқуқий масалалар бўйича семинар бўлиб ўтди

  18.11.2018 20:16
  0
  364

Бугун, 18 ноябрь куни “Пойтахт” бизнес марказида футболдаги функционал ва ҳуқуқий масалалар бўйича семинар бўлиб ўтди. Семинарда Ўзбекистон Суперлигаси ва Про-Лига жамоалари аъзолари ҳамда Тошкентнинг бир неча университетлари вакиллари қатнашишда.

Семинарни Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Бош котиби Сардор Раҳматуллаев ва Профессионал футбол лигаси  Бош директори Омон Гафуров кириш сўзлари билан бошлаб беришди.

Спикерлар сифатида таклиф қилинган Россия футбол Иттифоқи вакиллари Рогачев Денис Игоревич, РФИ Президентининг ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатчиси, Ляхов Константин Олегович, МФЛнинг ҳуқуқий ва умумий масалалар бўйича директори, РФИнинг баҳсли вазиятларни ечиш бўйича РФИ палатаси раиси ўринбосари ва Заморин Даниил Андреевич,РФИ тартиб-интизом қўмитаси масъул котиби, РФИ Апелляция қўмитаси масъул котиби Россия Иттифоқи футбол клублари лицензилаштириш қоидалари, баҳсли вазиятларни ечиш бўйича РФИ палатаси ишлаш тизими ва фаолияти таҳлили, Лозаннадаги Спорт арбитраж суди (CAS)ишлаш таҳлили билан семинар қатнашчиларига гапириб беришди.

Куннинг иккинчи ярмида таклиф қилинган спикерлар ФИФАнинг баҳсли вазиятларни ечиш бўйича Палатаси ва миллий палатаси юрисдикцияси, ФИФАнинг баҳсли вазиятларни ечиш бўйича Палатасининг қарорларига амал қилмаслик учун санкциялар ҳақида гапириб бердилар.

Семинар суҳбат тарзида бўлиб ўтди.


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz