Қайднома

Қидирув

Жордан Пикфорд Манчестерга кўчиб ўтиши мумкин

Жордан Пикфорд Манчестерга кўчиб ўтиши мумкин

  19.11.2018 09:47
  0
  462
Жордан Пикфорд Манчестерга кўчиб ўтиши мумкин

«Манчестер Юнайтед» клуби раҳбарияти «Эвертон» ва Англия терма жамоаси посбони Жордан Пикфордни жамоанинг дарвозабони Давид де Хеа ўрнига номзод сифатида кўрмоқда. Бу ҳақида The Sun нашри хабар бермоқда.

«Қизил иблислар» Де Хеа билан янги шартнома имзолаш истагида, лекин испаниялик футболчи жамоанинг сўнгги кунлардаги қониқарсиз натижаларидан сўнг музокаралар олиб боришдан бош тортмоқда. 28 ёшли дарвозабоннинг клуб билан амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлиб яна бир йилга узайтирилиши мумкин.

«МЮ» эгалари Давид билан янги шартнома борасида келишувга эриша олмаса Пикфордни сотиб олишни режа қилмоқда. Манкунианликлар 24 ёшли англиялик футболчини 60 миллион фунт эвазига ўз сафига қўшиб олмоқчи (67,5 миллион евро атрофида).

Жорий мавсум Пикфорд Англия премьер-лигаси баҳсида 12 та ўйинда 15 та тўп ўтказиб юборди, де Хеа эса 12 та ўйинда 21 та тўп ўтказган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz