Қайднома

Қидирув

Голландия термаси Германияда жасорат кўрсатди ва бошқа натижалар

Голландия термаси Германияда жасорат кўрсатди ва бошқа натижалар

  20.11.2018 08:44
  0
  552
Голландия термаси Германияда жасорат кўрсатди ва бошқа натижалар

Европа Миллатлар лигасининг А дивизионида гуруҳ босқичи амалда якунига етди. Кеча оқшом биринчи гуруҳда плей-оффнинг сўнгги иштирокчиси аниқланди.

Германия майдонига сафар қилган Нидерландия терма жамоаси ўйин сўнггида камбэк намойиш этиб, драматик тарзда ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Гельзенкирхендаги учрашувнинг 9- ва 19-дақиқаларида икки ҳужумчи Тимо Вернер ва Лерой Саненинг голлари эвазига мезбонлар деярли бутун учрашув давомида икки тўп фарқи билан ҳисобда олдинда боришди, аммо сўнгги беш дақиқа ичида вазият тубдан ўзгарди. Дастлаб 85-дақиқада Куинси Промес ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди, 90-дақиқада эса жарима майдони марказида бўш қолдирилган меҳмонлар сардори Виржил ван Дейк мувозанатни тиклади.

Натижада нидерландлар очколар ҳисоби бўйича Францияга етиб олди ва ўзаро ўйинлардаги устунлик эвазига гуруҳ ғолиблигини қўлга киритди. Рональд Куман жамоаси сўнгги иккита жаҳон чемпионатини ғолибини ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

Миллатлар лигаси
Германия – Нидерландия 2:2 (2:0, 0:2)
Голлар: 1:0 – 9 Вернер, 2:0 – 19 Сане, 2:1 – 85 Промес, 2:2 – 90 ван Дейк.
Германия – Нойер, Киммих, Зюле, Хуммельс, Шульц, Сане (Горетцка, 80), Кроос, Керер, Гнабри (Мюллер, 67), Рюдигер, Вернер (Ройс, 63).
Нидерландия – Силлессен, де Лигт, Блинд, Тете, ван Дейк, Депай, де Рон, Промес, Вейналдум (Триндаде, 60), Бабел (Дилросун, 45; де Йонг, 66), де Йонг.
Огоҳлантиришлар: Хуммельс (14), Вейналдум (38), Кроос (52), Киммих (68).

Бунга қадар «А» лигасининг қолган учта гуруҳида ҳам ғолиблар аниқланган, унга кўра Швейцария, Португалия ва Англия термалари ҳам финал босқичи йўлланмасини қўлга киритган эди. Ушбу тўртта жамоа 2019 йилнинг 5-9 июнь кунлари Португалия мезбонлик қиладиган плей-офф учрашувларида қатнашади.

Ярим финалга қуръа ташлаш маросими 3 декабр куни Дублинда бўлиб ўтади. Дастлабки жуфтликлар ғолиби финалга йўл олса, мағлуб бўлганлар учинчи ўрин учун баҳсда майдонга тушади. Финал босқичи иштирокчилари Евро-2020 саралаши қуръасида олтиталик эмас, бешталик гуруҳлардан ўрин эгаллашади.

Маълумот учун, мусобақа ғолиби 7,5 млн евро ишлаб олади. Финалчига – 6,5 млн, учинчи ўрин соҳибига 5,5 млн ва плей-оффдаги иккала ўйинни ҳам бой берган жамоага 4,5 млн евро тўланади.

Бугун оқшом бошқа лигалар қатори юқори дивизионда ҳам сўнгги учрашув бўлиб ўтади. Унда учинчи гуруҳ ғолиби Португалия сўнгги ўриндаги Польшани қабул қилади. Ушбу учрашув натижасидан қатъи назар, Польша, шунингдек, бошқа учта гуруҳдан Германия, Исландия ва Хорватия терма жамоалари «А» лигасини тарк этади.

19 ноябрь оқшомида қуйи дивизионлар доирасида қуйидаги натижалар қайд этилди.

«B» лигаси
Дания – Ирландия 0:0 (0:0, 0:0)

Чехия – Словакия 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 32 Шик.

«С» лигаси
Кипр – Норвегия 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 36 Камара, 0:2 – 48 Камара.
Четлатишлар: Сьелис (80, Кипр), Эльюнусси (90, Норвегия).

Болгария – Словения 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 68 Иванов, 1:1 – 75 Зайц.

«D» лигаси
Андорра – Латвия 0:0 (0:0, 0:0)

Четлатиш: Шабала (38, Латвия).

Грузия – Қозоғистон 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – 59 Меребашвили, 2:0 – 84 Чакветадзе, 2:1 – 90 Омиртаев.

Лихтенштейн – Арманистон 2:2 (1:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 9 Адамян, 1:1 – 44 Бюхель, 2:1 – 47 Хаслер, 2:2 – 85 Карапетян.

Македония – Гибралтар 4:0 (1:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 27 Барди, 2:0 – 67 Несторовски, 3:0 – 80 Несторовски, 4:0 – 90 Трайковски.


Манба: www.tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz