Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон - Жанубий Корея ўртоқлик учрашувида VAR тизими ишлайди

Ўзбекистон - Жанубий Корея ўртоқлик учрашувида VAR тизими ишлайди

  20.11.2018 10:44
  0
  436
Ўзбекистон - Жанубий Корея ўртоқлик учрашувида VAR тизими ишлайди

Айни кунларда Австралиянинг Брисбен шаҳрида йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун йиғин доирасида иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказади. 15 ноябрь куни вакилларимиз Ливанга қарши майдонга тушиб, 0:0 ҳисобида дуранг қайд этишганди. Бугун Эктор Купер шогирдлари Жанубий Корея терма жамоаси билан баҳс олиб боради. Учрашув Брисбендаги "Queensland Sport and Athletics Centre" ўйингоҳида Тошкент вақти билан соат 15:00да бошланади.

Учрашувни Крис Бит бошчилигидаги австралиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади. Рефери ассистентлари - Эшли Бичем ва Антон Шетинин. Тўртинчи ҳакам - Питер Грин.

Яна бир муҳим маълумот. Ўзбекистон - Жанубий Корея ўртоқлик учрашувида VAR тизими ишлайди. VAR бўйича ҳакам Жарред Гиллет, ассистент - Ричард Наумовски.

Шу кунгача Ўзбекистон Жанубий Корея терма жамоаси билан жами 15та учрашув ўтказган.  Шулардан 1тасида Ўзбекистон ғалаба қозонган бўлса, 10та учрашувда Жанубий Кореянинг қўли баланд келган. 4та ўйин дуранг билан якунига етган. Ягона ғалабамиз 1994 йилги Осиё ўйинларига тўғри келади. Ўшанда Азамат Абдураимовнинг ягона голи терма жамоамизга ғалаба тақдим этганди. Умид қилиб қоламизки, бугун вакилларимиз чиройли ўйин намойиш қилиб, юртимиздаги миллионлаб футбол мухлисларини хурсанд қилишади.   Ўртоқлик учрашуви Соат 15:00 "QSAC" стадиони, Брисбен. Ўзбекистон - Жанубий Корея


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz