Қайднома

Қидирув

Тўй яқин, шундайми?

Тўй яқин, шундайми?

  21.11.2018 06:52
  0
  553
Тўй яқин, шундайми?

Криштиану Роналду ниҳоят, маҳбубаси Жоржинага расман оила қуришни таклиф этди. Жуфтлик бу воқеликни балет томошасига бориш ва нархи 30 минг еврога тенг вино билан нишонлашди. Асосийси, Жоржина футболчига ижобий жавоб берди: «Ҳа». Хуллас, Криштиану ниҳоят, уйланадиган кўринади. Зеро, «Ювентус» ҳужумчиси ва Жоржина Родригеснинг бармоқларида никоҳ узугини ҳам кўришди. Португалиянинг Correio da Manha газетасининг аниқлашича, Родригес тўй либоси танлаш жараёнини бошлаб юборибди. Португалиялик юлдуз ЖЧ-2018дан кейин «Ювентус»га тезроқ мослашиш мақсадида терма жамоа йиғинлари ва ўйинларида вақтинча қатнашмай туришни маъқул кўрганди. Хуллас, навбатдаги халқаро ўйинлар вақти Роналду бўлажак турмуш ўртоғи ва ўғли - кичик Криштиануни ёнига олиб, Лондон бўйлаб саёҳатга чиқди...

 

Қаерда тўхташди? Найтсбриждаги «Булгари» меҳмонхонада. Ушбу муассасада бир кеча туриш камида 10 минг еврога тушади.

Вақтни қандай ўтказишди? Жоржина ва Криштиану Англия пойтахтидаги биринчи оқшом Мэйфэйр районида жойлашган Scott~s денгиз ресторанига боришди. Жуфтлик у ерда атиги 15 дақиқа ичида нақ 31 минг евро сарфлади. Аниқроғи, машҳур меҳмонлар 2 шиша винога буюртма беришди - Richebourg Grand Cru (дунёдаги энг қимматбаҳо вино, бир шишаси - 20 минг евро) 1982 Pomerol Petrus (баҳоси - 11 минг евро). Қизиғи, биринчиси ҳаттоки, Scott~s таомномасида ҳам йўқ. Катта эҳтимолки, Криштиану айнан шу ресторанда маҳбубаси қўлини сўраган. Умуман, «Олтин тўп»нинг 5 карра соҳиби яқинлари учун ранг-баранг дастур тайёрлаганди. Дейлик, жуфтлик душанба куни Новак Жокович ва Жон Изнер ўртасида теннис ўйини (ATP турнирининг якуний баҳси)ни бевосита томоша қилди. Эътиборлиси, Рон ўйин давомида Жоржина ва кичик Криш томон учган тўпларни эффектли тарзда илиб олди, тўғри, ҳар сафар эмас. Маълум бўлишича, Жоржина балет рақсининг катта ихлосманди экан. Ҳар ҳолда, Роналду уни Қироллик операсига, «Баядерка» балети томошасига олиб борди. Наталья Макарова қўйган балетга Борис Грузин дирижёрлик қилди. Асосий партияларни эса Вадим Мунтагиров, Наталья Осипова ва Марианела Нуньес ижро этишди. «Орзулар ушалади... Раҳмат, севгилим ?...», - дея изоҳ қолдирди Жоржина ижтимоий тармоқда. Сешанба куни кечқурун Роналду ва унинг яқинлари Zela ресторанида кўриниш беришди. Футболчи бу сафар қанча харажат қилгани ҳақида маълумот йўқ, лекин Жоржина муассасадан чиқишда фотоаппаратлар нуридан кўзини қўли билан ҳимоя қилди ва бармоғидаги никоҳ узуги яққол кўринди.

Жоржина Родригес ҳаҚида

v Криштиану ва Жоржина 2016 йили Dolce & Gabbanaнинг Мадриддаги тад-бирида танишишган. Родригес ўша вақт Gucciнинг Испания похтахтидаги дўконларидан бирида ишларди.

v Жоржина 23 ёшда, у рақс билан профессионал даражада шуғулланган, лекин охирги вақтларда фитнес-модель йўналишида машҳурликка интилмоқда.

v Криш ва Жио айни пайт 4 нафар болани тарбиялашмоқда. 8 ёшли кичик Криштиану ва эгизаклар - Ева ҳамда Маттео суррогат онадан туғилишган. 2017 йилнинг ноябрида дунёга келган Алана Мартина эса иккисининг зурриёдидир.

v Криштиану ҳозирги маҳбубаси билан танишгунга қадар нақ 5 йил давомида россиялик модель ва актриса Ирина Шейк билан муҳаббат қиссаси «ёзганди». Айтишларича, ўзаро алоқаларни Ирина узган. Чунончи, унга  футболчининг турмуш қуриш таклифини пайсалга солавергани ёқмаган экан.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz