Қайднома

Қидирув

ESPN: «Атлетико» Симеоне билан музокаралар олиб бормаяпти»

ESPN: «Атлетико» Симеоне билан музокаралар олиб бормаяпти»

  21.11.2018 13:35
  0
  430
ESPN: «Атлетико» Симеоне билан музокаралар олиб бормаяпти»

Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббий Диего Симеоне билан янги шартнома борасида музокара олиб бормаяпти. Бу ҳақида ESPN нашри хабар бермоқда.

Аввалги маълумотларга кўра, томонлар ўртасида олиб борилган музокаралар якунланиш арафасида эканлиги айтилган эди ва унинг шартларига кўра, Симеоне «Атлетико»да жамоанинг энг кўп  маош олувчиси Антуан Гризманндан ҳам кўпроқ ишлаб олиши керак эди.

«Ҳозирча Симеоне билан очиқ шаклда музокаралар олиб борилмаяпти, клуб ва мураббий ўртасида муносабатлар барқарор равишда давом этмоқда. Ҳар икки тараф музокараларнинг бошланиши учун айни вақти эмас деб ҳисоблайди», - дейди клубдаги манбанинг сўзларида ESPN нашри.

Симеоненинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг 30 июнь санасига қадар мўлжалланган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz