Қайднома

Қидирув

Ж.Корея-Ўзбекистон(4:0): Паулу Бенту ва Эктор Купернинг ўйин хусусидаги фикрлари...

Ж.Корея-Ўзбекистон(4:0): Паулу Бенту ва Эктор Купернинг ўйин хусусидаги фикрлари...

  21.11.2018 12:35
  0
  935
Ж.Корея-Ўзбекистон(4:0): Паулу Бенту ва Эктор Купернинг ўйин хусусидаги фикрлари...

Кеча бўлиб ўтган Жанубий Корея - Ўзбекистон ўртоқлик учрашувидан сўнг кореяликлар бош мураббийи интервью берди. Хабарингиз бор, кечаги баҳсда 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйдик. Бугун эса ОФК расмий сайти кореяликлар устози Паулу Бентунинг ўйиндан кейинги фикрларини чоп этди. Айтиш мумкинки, португалиялик мураббий иш бошлаганидан бери Жанубий Корея унинг қўл остида 6та учрашув ўтказиб, бирортасида мағлуб бўлмади, деб келтирмоқда championat.asia сайти.

Мураббий ўйин ҳақида шундай деди: "Биз бутун учрашувни назорат қилдик. Биринчи таймдан сўнг 2:0 ҳисобида ғалаба қозонаётгандик, танаффус пайтида яна ҳужум қилиш кераклигини айтдим. Бу эса чиройли натижага олиб келди. Ўйлайманки, биз тўғри йўлдамиз. Мен барча футболчилар терма жамоанинг мақсади қаерга бориш эканини тушуниб етишларини хоҳлайман. Биз ўз фалсафамиздан оғишмай фақат мақсад сари ҳаракат қилишда давом этамиз".
***

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер Жанубий Кореяга (0:4) қарши ўйиндан сўнг, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйин натижасидан қониқмадим, аммо футболчиларимда тактика борасида ўсиш борлигини кўрдим.  Ўйин натижасининг салбий бўлишига футболчиларнинг жисмоний ҳолати маромида эмаслиги сабаб бўлди. Ўйин охирида биз анча чарчаб қолдик. Аммо тактика борасида анча олдинга силжидик», - деди Купер.

Қайд қилиш жоизки, Ўзбекистон терма жамоаси 2та голни ўйин бошида (9 ва 24-дақиқа) ва яна 2та голни ўйин охирида (70 ва 81-дақиқа) ўтказиб юборган эди, деб ёзмоқда tribuna.uz сайти.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz