Қайднома

Қидирув

ОЧЛ-2019: Бугун ОФКда қуръа ташлаш маросими ва...

ОЧЛ-2019: Бугун ОФКда қуръа ташлаш маросими ва...

  22.11.2018 10:50
  0
  798
ОЧЛ-2019: Бугун ОФКда қуръа ташлаш маросими ва...

Хабарингиз бор, Осиё Футбол Конфедерацияси Ўзбекистонга 2019-2020 йиллар учун 1+2 кўринишида квоталар тақдим этди. Бу эса Суперлига ғолибининг келаси 2 йилда Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этишини, яна 2 та клубимизнинг эса саралаш босқичидан бошлаб ушбу нуфузли мусобақада қатнашишини англатади.
Бугун, Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида жойлашган ОФК Бош қароргоҳида Осиё Чемпионлар лигасининг 2019 йилги мавсуми гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Унда қитъамизнинг клублар миқиёсидаги энг нуфузли мусобақаси гуруҳ босқичида жамоалар келаси йилги мавсум учун ўз рақиблари номини билиб олишади.
Қайд этиш жоизки, ҳали Ўзбекистоннинг 2018 йилги чемпиони ва вице-чемпиони номи расман маълум эмас. Шуниси аниқки, чемпионлик "Локомотив" ёки "Пахтакор" жамоаларидан бирига насиб этади. АГМК эса кубок соҳиби сифатида 2019 йилги қитъа Чемпионлар лигасининг ўтиш боқсичидан бошлаб иштирокини бошлаши маълум. Олмалиқликлар ўтиш босқичида Тожикистоннинг “Истиқлол” клуби билан тўқнаш келади. Мазкур ўйин 12 февраль куни АГМК майдонида бўлиб ўтади. Ушбу жуфтлик ғолиби эса плей офф босқичига йўл олади ва сафарда Саудия Арабистонининг “Ал Наср” жамоаси қаршилигини енггиши лозим бўлади. АГМК жамоаси агар саралашдан муваффақиятли ўтса, якунда “А” гуруҳидан ўрин олади.
Ўзбекистон вице-чемпиони эса ўтиш босқичида Ироқнинг “Эйр Форс” клуби билан тўқнаш келади. Мазкур ўйин Суперлига кумуш медалларини қўлга киритадиган жамоа майдонида бўлиб ўтади. Ушбу жуфтликда ғалаба қозонган жамоа эса плей оффда БААнинг “Ал Наср” жамоаси меҳмони бўлади. Мазкур ўйинда рақибдан устун келадиган жамоа гуруҳ босқичида “D” гуруҳидан ўрин эгаллайди.
Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритадиган жамоа тўғридан-тўғри гуруҳ босқичидан иштирокини бошлайди. PEPSI Суперлига ғолиби ОЧЛ-2019да “B” гуруҳидан жой олиши кўзда тутилган.
Айни пайтда Ўзбекистоннинг 3 та клуби – АГМК, "Локомотив" ва "Пахтакор" вакиллари ҳам қуръа ташлаш маросимида қатнашиш учун Куала Лумпурга етиб келишган.
Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 13:30да бошланади.


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz