Қайднома

Қидирув

Диёр Имомхўжаев: "Баъзилар 20 000 АҚШ долларигача тотализатор ўйнашаяпти"

Диёр Имомхўжаев: "Баъзилар 20 000 АҚШ долларигача тотализатор ўйнашаяпти"

  24.11.2018 10:34
  0
  847
Диёр Имомхўжаев:

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев Turon24га берган интервьюсида солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун клуб очиб, 20 000 АҚШ долларигача тотализатор ўйнаётган тадбиркорлар ҳақида гапирди.

"Солиқ идоралари биздан президентнинг 3610-қарорига кўра, профессионал клубларга яратилган солиқ имтиёзлари бўйича ҳисобот сўрашмоқда. Улар нима қилишаяпти? Қайсидир лигада ўйнаяптими, ўйнамаяптими, аҳамияти йўқ, битта арзимаган футбол клуби очиб қўйишаяпти-да, мана, бизнинг футбол клубимиз бор деб солиқ имтиёзидан фойдаланмоқчи бўлишаяпти. Бизга бу нарса керак эмас. Бизга пул ажратиб, аниқ футбол ўйнатаётган тадбиркорлар керак. Марҳамат, ўшалар имтиёзлардан фойдаланишсин. Шунинг учун, агар биз қўйган талабларни бажаришса, суперлига, пролига ва 2-лига клубларига биз ПФК мақомини бермоқчимиз. Ана ундан кейин президент берган имтиёзлардан бемалол фойдаланишсин. 

Ҳозир нима бўлаяпти? Пролигада футбол клуби очиб қўйишган, стадионни ривожлантириш, футболчи етиштириб бериш, инфратузилмани яхшилаш каби спорт принциплари улар учун муҳим эмас. Улар ҳар бир ўйинда, очиқчасига айтаман, 5000, 10 000, 20 000 АҚШ долларигача тотализатор ўйнашаяпти. Биз ҳозирча далил билан ушлаб олганимиз йўқ. Бу бизнинг ваколатимизга ҳам кирмайди, бунга имкониятимиз ҳам етмайди", – деди Диёр Имомхўжаев.


Манба: turon24.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz