Қайднома

Қидирув

Мавсумнинг энг муҳим ўйинини ўтказиб юборманг!

Мавсумнинг энг муҳим ўйинини ўтказиб юборманг!

  26.11.2018 07:17
  0
  490
Мавсумнинг энг муҳим ўйинини ўтказиб юборманг!

Жорий йилдан ўзгача формат ва янгича ном олган Ўзбекистон чемпионатининг 2018 йилги мавсуми секин-аста ўз поёнига етиб бормоқда. 

Сиз-у бизга шиддатли учрашувлар, ажойиб голлар, кутилган ва асло кутилмаган натижалар тақдим этаётган PEPSI  Суперлига-2018 яна битта турдан сўнг ўз ниҳоясига етади. Эртага эса, 31-тур доирасидан ўрин олган сўнгги баҳс бўлиб ўтади.

Айни пайтга келиб, мавсумни анча кўтаринки руҳда ўтказган “Навбаҳор”нинг бронза медалларига эга чиқиши маълум бўлиб улгурди. Бироқ ҳали чемпион номи аниқланганича йўқ. Мамлакатимизнинг янги чемпиони ва вице-чемпиони ким бўлиши эса эртага бўлиб ўтадиган навбатдаги “Тошкент дербиси”да аниқ бўлиши мумкин.

Эртага, PEPSI  Суперлига 31-тур учрашувлари доирасидаги марказий тўқнашув бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” чемпионатнинг олтин медалларига эга чиқиш бўйича рекордчи – “Пахтакор”га қарши баҳс олиб боради.

Мазкур жамоалар ўртасидаги беллашувлар ҳамиша шиддатли курашлар остида ва бутун ўзбек футболи жамоатчилиги диққат-марказида ўтиб келган. Бу сафарги тўқнашув ҳам аввалгиларидан ҳеч бир жабҳада асло қолишмаслиги тайин. Зеро эртага Суперлига ғолиби номи аниқланиши мумкин. 

Айни пайтда “Локомотив” ва “Пахтакор” жамоалари тўплаган очколари ўртасидаги фарқ 6 тани ташкил этмоқда. Агар олдинда турган супер-учрашувда “Локомотив” жамоаси ғалаба қозонса ёки дуранг ўйнаса ҳам кетма-кет учинчи йил чемпионат олтин медалларига эга чиқади.

Бунинг учун “темирйўлчилар”дан эртага “шерлар”га имкониятни бой бермаслик талаб этилади. “Пахтакор” эса чемпионлик йўлида курашни давом эттириши учун йирик ҳисобда ғалаба қозониши лозим бўлади. Зеро иккала жамоанинг ўзаро ўйинларидаги устунлик “Локомотив” жамоаси томонидан бўлиб турибди. 

Ҳар қандай ҳолатда ҳам эртага иккала жамоа ҳам мавсумдаги энг муҳим ва қимматли ўйинини ўтказади. Жамоалар таркибларида тажриба ва маҳоратли футболчилар сони етарлича эканини инобатга олсак, эртага мураббийлар катта саҳнага чиқишлари эҳтимол.

Кўрамиз, омад бу сафар қайси гранд клубга насиб этар экан. Ҳаво ҳарорати айни пайтда юртимизда бироз совуқ бўлса-да, эртага майдонда “жанг” олиб борадиган футболчилар стадионга келадиган томошабинларни бир дам совуқ қотишларига имкон бермасликлари тайин.  

Баҳс соат 18:00 да “Локомотив” стадионида старт олади. Мавсумнинг энг муҳим ўйинини ўтказиб юборманг!


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz