Қайднома

Қидирув

Марат Бикмаев 2 учрашувга четлатилди ва 20 млн. жарима тўлайди

Марат Бикмаев 2 учрашувга четлатилди ва 20 млн. жарима тўлайди

  27.11.2018 22:03
  0
  531
Марат Бикмаев 2 учрашувга четлатилди ва 20 млн. жарима тўлайди

PEPSIСуперлига 31-тур учрашувлари доирасидаги “Локомотив” – “Пахтакор” учрашуви вақтида “Локомотив” жамоаси футболчиси Марат Бикмаев томонидан одоб-аҳлоқ қоидаларига мос келмайдиган хатти-ҳаракат амалга оширилган эди.

Ўйинчи бутун ўзбек футболи жамоатчилиги диққат-марказида турган учрашув вақтида қўли билан хунук ҳаракат кўрсатди ва бу ҳолат ўйинни томоша қилаётган кўпсонли ишқибозлар томонидан салбий қабул қилинди.

Бугун Этика қўмитаси ушбу ҳолат юзасидан йиғилиш ўтказди ва юз берган ҳолатни атрофлича ўрганиб чиқди.

Қайд этиш жоизки, Суперлига 23-тур учрашувлари доирасидаги “Металлург” – “Локомотив” баҳси 90+4 дақиқасида ҳам “темирйўлчилар” жамоаси захира ўриндиғида ўтирган Марат Бикмаев ҳакамлар гуруҳи шаънига номаъқул сўзлар ишлатган эди. Натижада ўйинни бошқариб борган ҳакам – Владислав Цейтлин ушбу футболчини майдондан четлатиб, ёзма билдирги орқали Бикмаев аввалига захира ҳакамини, сўнгра бутун ҳакамлар гуруҳини ҳақорат қилганини маълум қилган ва натижада Бикмаев иккита расмий учрашувдан четлатилган эди.

Марат Бикмаевнинг “Пахтакор”га қарши ўйинда ҳам одоб-аҳлоқ қоидаларига мос келмайдиган хатти-ҳаракат амалга оширганини асло оқлаб бўлмайди. Зеро миллий терма жамоа аъзоси барчага ўрнак бўлиши лозим аслида. 

Этика қўмитаси ушбу вазиятни атрофлича ўрганиб чиққан ҳолда Мусобақалар регламентининг интизомий ва жарималар кодекси 3-бўлим, 5.45 бандининг “Г” қисмини қўпол равишда бузгани эътироф этилган Марат Бикмаевнинг 31-тур ўйини вақтида ва унгача бўлган 23-тур учрашуви пайтида ҳам одоб-аҳлоқ қоидаларидан четга чиққанини инобатга олиб, футболчини 2 та расмий ўйинга четлатди ва футболчига нисбатан 20миллион сўм миқдорида жарима белгиланди. 


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz