Леонид Гайдай ҳақида эшитмаган одам кам бўлса керак. Собиқ Иттифоқ давридаги шедевр кинофильмларни суратга олган мана шу режиссёр ҳар сафар бадиий кенгаш билан ҳазиллашишни ёқтирар экан. Бадиий кенгаш худди болаларни суннат қиладиган устага ўхшайди, бирор нарсани кесиб ташламаса ҳисобмас. Буни яхши билган Гайдай қайсидир фильмини шунчаки кучли порташ саҳнаси билан бошлаган деб эшитгандим. Фильмни кўриб чиққан комиссия ўша портлашнинг маъносини ҳам, кинога таъсирини ҳам тушунмаган ва фақат ўша саҳна атрофида ўралашиб қолган. Баҳс ўша саҳна атрофида кечаверган ва кучли тортишувлардан сўнг, портлаш саҳнаси олиб ташланган. Эвазига Гайдай қолган барча саҳналарини сақлаб қолишга эришган.
*** Суперлиганинг иккинчи босқичига қуръа ташлаш маросимида фокусник иштирок этганди, ёдингиздами? Буни қоралаб чиққан одамлар етарлича бўлди. Кимдан чиққан фикрлигини билишга қизиқиб кетишди. Ҳа, қуръа маросимига фокусникни олиб келиш жуда ғалати иш. Бизга ёпишган бир одат борки, бирор инсон қандайдир масалани кўтариб чиқса, ўша масала қолиб, айримлар бошқа жойга ўтлаб кетишади. Ким кийган шими ёки юбкасини гапиради, ким маънавиятсизликда, кимдир фаросатсизлик ва албатта халқ душманигача айблайдиганлар топилади.
*** 2018 йилги мавсумда ким сезди, ким сезмади билмадим-у, қуръа маросимларининг ҳаммасини жонли қилдик (Чемпионлар лигасига ҳавас қилиб). Шарлар музлатилмиди, иситилмади, федерациянинг бир бурчагида писмиқларча ўтказмадик, ҳамма кўриши учун имконият яратдик. Бироқ ҳар сафар қуръанинг шаффофлигига ишонмайдиганлар топилди. "Қўқон-1912"га "Олмалиқ" тушади деганлар бўлди, "Пахтакор"га ён босилади деганлар ҳам. Бахтимизга, уларнинг тахминлари ўзини оқламади.
***Суперлига иккинчи босқичига қуръа олдидан ПФЛ катта босимда қолганди. Форматни мавсум ўртасида ўзгартиришга бўлган интилиш сезилди. Бироқ охиригача қатъий турдик, ҳеч нарса ўзгармади, мавсум якунланди. Мавсум ўртасидаги мана шу ҳолат кимларгадир керак бўлди. Шунинг учун ҳам қуръа атрофида турли гап-сўзлар кўпайди. Қуръа маросими учун ҳам ботмон-ботмон тошлар учиб келиш арафасида эди. Фокусник версияси ўшанда пайдо бўлди. Биз қуръага ўша барака топкур одамни олиб келдик. Кутганимиздек, “Пахтакор”, “Қўқон”, ПФЛ, жонли қуръа, Суперлига ёки формат бир четда қолиб, кўпчилик фокусникка ёпишиб кетди.
Бу ҳолат бир фикрни тасдиқлайди. Биз мавзу ҳақида бахслашишни, фикрлашишни, ўзимизни босиб олишни ўрганишимиз керак. Ривожланиш учун ташланадиган илк қадамчалар аслида шу. Чемпионат формати футбол ривожланиши учун асосий омил эмас, унгача бўлган минглаб масалалар бор. 2019 йилги мавсум учун лицензиялаш якунига етса, форматни думалоқ стол атрофида ўтириб, жамоалар билан муҳокама қилиши мумкин. 2018 йилги мавсум олдидан эса ниманидир ўзгартириш шарт эди ва бу формат билан боғлиқ бўлди.
2019 йилги мавсумда ҳам шу формат қолиши учун ўзимнинг биринчи овозимни бераман. Чунки бу ҳамманинг асл юзини кўрсатди, деб ҳисоблайман. Қайсидир кучли жамоа асосий очколарини кимдан олишини, қайси жамоа кўпроқ мукофот пули ишлаш учун қаерда ўйнашни ният қилгани ва қайси клублар ўйинларни бериш билан машғул экани сезилди. Аниқ фактларим йўқ, бироқ тасаввурларим бор, менимча улар сизда ҳам етарли. Демак, формат яна 1 йил амалда бўлса, ҳаммаси бошчақа бўлиши мумкин. Яъни, мавзу ҳамма учун қизиқ эди, энди эса ҳамма учун тушунарли. Бунинг бир-биридан фарқи бор.
Ва албатта ҳамма ўз фикрини айтиш ҳуқуқига эга. Фикрларнинг борлиги яхши, фикрлар ўзи умуман яхши. Ва ишонаманки, мавзу қолиб шахсиятимга ўтадиганлар албатта топилади. Мен уларни бадиий кенгаш мавзусидаги энг ёрқин образга ўхшатаман:
***- Кечирасиз, бир ҳафта аввал сиз бу асарни ўзбек киночилигининг дурдонаси деб атамаганмидингиз?!
— Тўғри, лекин мен бу асарни Мустафоқул Болтабоевнинг кўзлари билан ўқиганман...
— Кечирасиз, ўзингизнинг кўзингиз қаерда эди?!
Жавоб: фокусникда.
P.S. Бугун мавсумдаги сўнгги ўйинлар бўлади. Аввалги ПФЛ умуман ҳаракатсизлиги эвазига танқид қилинарди, буниси эса керагидан кўп ҳаракати учун танқид қилинди. Демак, олтин ўрталикни топиш керак (ёки олтин очколарни).
Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20