Қайднома

Қидирув

Ван Дейк ҳафталиги

Ван Дейк ҳафталиги

  01.12.2018 01:31
  0
  117
Ван Дейк ҳафталиги

Голландия термаси қайтмоқда - «лоларанглар» якунига етган ФИФА кунлари Европа Миллатлар Лигаси ярим финали йўлланмасини нақд қилишди. Жамоа сафидаги «Ливерпуль» ҳимоячиси Виржиль ван Дейк эса ёқимли хатти-ҳаракатлари билан назарга тушди. У бу борада ўзига хос «хет-трик» қайд этди...

 1. Виржиль 16 ноябрь куни Франция терма жамоасига қарши кечган ўйин бошланишидан аввал қўлини ушлаганча майдонга бирга тушган қизчага спорт либосини берди. Чунончи, ўша вақт Роттердамда ҳаво ҳарорати атиги }2 даража эди ва қизалоқ совуқдан бироз титраётганди.

2. Голландия термаси бир неча кундан кейин немислар билан учрашув давомида 0:2 ҳисобида ортда борди. Гуруҳдан чиқиш учун эса камида дуранг натижага эришиш талаб этиларди. 85-дақиқада Квинси Промес илк жавоб голини урди. Шу орада мураббийлар ван Дейкка қандайдир қоғоз узатишди ва тактика бирданига ўзгариб кетди. Хуллас, 90-дақиқада Виржиль рақиб жарима майдони ичида пайдо бўлди ва чиройли зарба йўллади - 2:2. Шу тариқа голландлар турнир ярим финалига йўл олишди. 

3. Виржиль ван Дейк Германия термасига қарши баҳс якунлангач, руминиялик ҳакам Овидиу Хацеганни меҳрибонларча қучоқлаб, унга тасалли берди. Чунончи, рефери танаффус пайти онаси ҳаётдан кўз юмганини эшитиб, йиғлаганди. «У йиғлаб юборди, ахир онасидан айрилганини эшитганди. Қисқаси, ҳакамга яхши ишлаганини айтиб, кучли инсон бўлиб қолиши кераклигини таъкидладим. Эҳтимол, бу арзимас ҳаракатдир, аммо умидворманки, озгина бўлсада, унинг кўнгли кўтарилди...», - деди ван Дейк. 3та хайрли иш. Қойил.

Дарвоқе...

20 ноябрь куни Глазго шаҳрида Шотландия ва Исроил терма жамоалари ўртасида кечган Европа Миллатлар Лигаси ўйини (3:2)да ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилди. Ҳаво ҳарорати анча паст эди ва жамоаларни майдонга бошлаб тушган болалар совуқ таъсирида титрашарди. Исроиллик футболчилар бунга хотиржам қараб туролмадилар - улар курткаларини ечиб, болаларга кийдириб қўйишди. Бунда ҳаттоки, мадҳия янграётганига ҳам эътибор қаратишмади. Тўғри, 3-4 нафар футболчи бироз сабр қилиб, мадҳия тугашини кутди. Хуллас, якунда Исроил терма жамоасининг барча 11 нафар футболчиси ўз либосини болакайларга тақдим этди. Ғоят таъсирли ҳаракат!


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz