Қайднома

Қидирув

УЕФА Миллатлар Лигаси бу ўзгача турнир...

УЕФА Миллатлар Лигаси бу ўзгача турнир...

  01.12.2018 05:48
  0
  558
УЕФА Миллатлар Лигаси бу ўзгача турнир...

Дарҳақиқат, УЕФА Миллатлар Лигаси ўзининг динамизм ва драматизми билан ўзгача турнирга айланди. Иштирокчиларнинг лигаларга ажратилишидан ташқари, ҳар бир жамоанинг ўз вазифаси бор. Гуруҳлардаги барча учрашувлар ҳал қилувчи мақомга эга. Мисол учун, Евро-2020 саралаш баҳслари ёки Евро-2020даги қўшимча тўртта ўрин кураши учун.

«А» лигадаги 3-гуруҳни олайлик. 20 ноябрь оқшомида бўлиб ўтган Португалия - Польша учрашуви худди ўртоқлик мақомидек туюлиши мумкин. Чунки португаллар Миллатлар Лигаси ярим финалига йўл олишган. Польша эса муддатидан олдин «В» дивизионга тушиб кетган. Аммо поляклар Евро-2020 қуръасида биринчи саватчага тушиш учун ҳеч бўлмаса дуранг қайд этишлари талаб этиларди.

Мана яна бир мисол: Грузия Қозоғистонни шунчаки мағлуб этгани йўқ. Балки, тўртинчи саватчадан жой олди. Европа чемпионати саралаш баҳсларида 10та гуруҳ бўлади. 5та гуруҳ 6та, қолган 5та гуруҳ эса 5та жамоадан ташкил топади. Турнирнинг финал босқичига ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа йўл олади. Жами - 20та. Қолган тўртта ўрин учун ҳар бир лиганинг энг яхши жамоалари кураш олиб боришади. Аммо «плей-офф»да Евро-2020 йўлланмасини қўлга киритмаган жамоалар ўйнашади.

Масалан, Грузия, Беларусь ва Македония «D» лига вакиллари сифатида «плей-офф»да қатнашадилар. Аммо ушбу жамоалардан бирортаси Евро-2020 йўлланмасини тўғридан-тўғри қўлга киритса, «плей-офф»даги ўрин шу гуруҳнинг бошқа жамоасига берилади. «D» лигада айни пайт Люксембург шундай имкониятга эга.

 

УЕФА Миллатлар Лигасининг гуруҳ босқичи якунланганидан сўнг мазкур турнирнинг 2020|2021 йилларда бўлиб ўтадиган навбатдаги мавсуми учун тўртта гуруҳ таркиби аниқ бўлди. 2020 йилнинг январь ёки февраль ойида ўтказиладиган бўлажак қуръанинг тўлиқ деталлари кейинроқ тасдиқланади, дея хабар берди УЕФА расмий сайти.

«A» лигаси

Англия, Бельгия, Испания, Италия, Голландия, Португалия, Франция, Швейцария, Босния ва Герцеговина («В» лигадан чиқди), Дания («В» лигадан чиқди), Украина («В» лигадан чиқди), Швеция («В» лигадан чиқди)

Тўртта гуруҳга учтадан жамоа тақсимланади. Гуруҳ ғолиблари 2021 йилнинг июнига белгиланган УЕФА Миллатлар Лигаси финал босқичи (ярим финаллар, учинчи ўрин учун баҳс ва финал) йўлланмасини қўлга киритишади. Мезбон мамлакат финал раунди иштирокчилари орасидан танланади. Энг яхши жамоа Миллатлар Лигаси тарихидаги иккинчи чемпионга айланади.

 

«B» лигаси

Германия («А» лигадан тушди), Исландия («А» лигадан тушди), Польша («А» лигадан тушди), Хорватия («А» лигадан тушди), Австрия, Россия, Уэльс, Чехия, Норвегия («С» лигадан чиқди), Сербия («С» лигадан чиқди), Финляндия («С» лигадан чиқди), Шотландия («С» лигадан чиқди)

Жамоалар тўртта гуруҳга учтадан бўлинишади.

 

«C» лигаси

Ирландия («В» лигадан тушди), Шимолий Ирландия («В» лигадан тушди), Словакия («В» лигадан тушди), Туркия («В» лигадан тушди), Албания, Болгария, Венгрия, Греция, Исроил, Руминия, Черногория, Беларусь («D» лигадан чиқди), Македония СЮР («D» лигадан чиқди), Грузия («D» лигадан чиқди), Косово («D» лигадан чиқди)

Учта гуруҳда тўрттадан, битта гуруҳда учта жамоа бўлади.

 

«D» лигаси

Кипр («С» лигадан тушди), Литва («С» лигадан тушди), Словения («С» лигадан тушди), Эстония («С» лигадан тушди), Озарбайжон, Андорра, Арманистон, Гибралтар, Қозоғистон, Латвия, Лихтенштейн, Люксембург, Мальта, Молдова, Сан-Марино, Фарер ороллари

Тўртта гуруҳда тўрттадан жамоа бўлади.

 

УЕФА МИЛЛАТЛАР ЛИГАСИ-2020|2021 тақвими

Гуруҳ босқичи қуръаси: 2020 йил январь|февраль

1-тур: 2020 йил 3-5 сентябрь

2-тур: 2020 йил 6-8 сентябрь

3-тур: 2020 йил 8-10 октябрь

4-тур: 2020 йил 11-13 октябрь

5-тур: 2020 йил 12-14 ноябрь

6-тур: 2020 йил 15-17 ноябрь

Финал босқичи қуръаси: сана аниқ бўлмаган

Финал босқичи: 2021 йилнинг июнь ойи

ЕВРО-2020 «плей-офф» ўйинлари қуръаси: 2019 йил 22 ноябрь

ЕВРО-2020 «плей-офф» ўйинлари: 2020 йил 26-31 март

Учта жамоадан иборат гуруҳдаги термалар олтита турнинг тўрттасида ўйин ўтказишади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz