Қайднома

Қидирув

«Требл» тантанаси

«Требл» тантанаси

  03.12.2018 07:41
  0
  502
«Требл» тантанаси

Бир мавсум давомида учта йирик мусобақа ғолибига айланганлар камчиликни ташкил этади. Айниқса, Европанинг кучли чемпионатларида бундай кўрсаткичга катта эътибор қаратилади. Қуйида сўнгги 15 йил ичида бир мавсум давомида «требл» қайд этган машҳур клублар ва уларнинг натижалари ҳақида атрофлича маълумот берамиз.

«Барселона» (2008-2009)

Каталониянинг «Барселона» клубида 2008 йилга келиб сезиларли ўзгаришлар рўй берди. Бош мураббийликка жамоанинг собиқ футболчиси Хосеп Гвардиола таклиф этилди. У ажойиб жамоа шакллантира олди ва мавсум охирида Испания чемпиони ва кубоги эгасига айланди. Чемпионлар Лигаси финалида эса «МЮ»ни Это~О ва Мессининг голлари эвазига 2:0 ҳисобида енгиб, бош совринга эга чиқди.

«Интер» (2009-2010)

Миланнинг «Интер» клуби бу мавсум катта саҳнага чиқди. Жозе Моуриньо бошчилигидаги жамоа мавсумни ажойиб тарзда ўтказиб, ички мусобақаларда скудетто ва кубокни қўлга киритди. ЕЧЛда эса дастлаб ярим финалда мусобақанинг амалдаги чемпиони ва фаворити ҳисобланган «Барселона»ни мағлуб этди. Финал баҳсида аргентиналик Диего Милитонинг «дубл»­и эвазига «Бавария»ни енгиб, бош совринга эга чиқди.

«Бавария» (2012-2013)

Мюнхеннинг «Бавария» клуби Чемпионлар Лигасининг аввалги мавсумидаги муваффақиятсизликдан кейин навбатдаги вазифага анча ишончли тарз­да киришди. Юпп Хайнкес шогирдлари ички чемпионатда «Боруссия» Дорт­мунднинг чемпионлигига чек қўйиб, биллур соврин ва кубокни ҳам қўлга киритишди. ЕЧЛ финалида яна ўша - «қовоғарилар» рақиб бўлишди. Мюнхен клуби ҳужумчиси Арьен Роббен бу сафар анти эмас, ҳақиқий қаҳрамонга айланди. Айнан унинг голи «Бавария»га ғалаба (2:1)ни тақдим этиб, якунда мюнхенликлар мусобақа бош совринига эга чиқишди.

«Барселона» (2014-2015)

Орадан 6 йил ўтиб, «Барселона» тарихида навбатдаги «требл» қайд этилди. Бу сафар Луис Энрике бошчилигидаги жамоа мавсумнинг биринчи қисмида у қадар яхши ўйнай олмайди, аммо кейинчалик анча мазмунли ўйин кўрсатди. Месси - Суарес - Неймар триоси катта саҳнага чиққан мавсумда «Барса» Ла Лига ғолиблиги ва кубогига сазовор бўлди. Чемпионлар Лигасининг ҳал қилувчи баҳсида Туриннинг «Ювентус»ини Ракитич, Суарес ва Неймарнинг голлари эвазига 3:1 ҳисобида мағлуб этган «Барса» ҳозирча сўнгги «требл» қайд этган жамоа бўлиб турибди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz